Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Луис Суарес фаолиятига назар

Баҳо:
+ | -

Луис Суарес 1987-йилнинг 24-январ санасида Уругвайда таваллуд топган. Бугун биз Суареснинг футболчилик фаолиятига қисқача назар солиб ўтмоқчимиз.

Луис Суарес фаолиятига назар

“Насьонал”
Суарес фаолиятини 2005-йилда “Насьональ” жамоасида бошлади. Дастлабки мавсумда у КОНМЕБОЛ кубогида битта учрашув ўтказди. Кейинги йили эса у 34 та ўйинда майдонга тушиб рақиблар посбонини 12 марта ранжитишга муваффақ бўлди. Луис жамоаси билан бирга Уругвай чемпионатида зафар қучди. Бундай сермаҳсул мавсумдан кейин 19 ёшли футболчи ўз ватанида қолмаслиги аниқ эди.

Луис Суарес фаолиятига назар

“Гронинген”
2006 йили Голландиянинг “Гронинген” жамоаси ёш иқтидор эгасини 800 минг евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Луис дебют мавсумидаёқ Голландия чемпионатида 10 та гол киритиб, кўплаб скаутларни яна ўзи томон қаратди. Бутун мавсум давомида урган голлари сони эса 15 тага етган эди. Суарес “Гронинген”га фақат фойда келтирди. Клуб уни “Аякс”га сотиб олган нархидан, деярли 10 баробар қимматга пуллади.

Луис Суарес фаолиятига назар

“Аякс”
Амстердамликлар уругвайлик 21 ёшли форвард учун 7, 5 млн. еврони аяб ўтиришмади. Суарес илк мавсумдаёқ чемпионатда 17 та тўп киритди. Кейинги йили эса бу натижани янада яхшилади. Чемпионатда 22 та, мавсум давомида эса 28 та гол урди.

2009/2010 йилги мавсум Луис учун карерасидаги энг яхшиси бўлди. Суарес чемпионатда 33 та учрашувда майдонга тушиб 35 та (! ) та голга муаллифлик қилди ҳамда Голландия чемпионатининг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчисига аталган совринларга эга чиқди. Унинг бундай ўйинлари ва сермаҳсуллигини кўрган Европа грандларининг ороми қочаётган эди. Суарес 3 мавсум давомида “Аякс” учун 99 та гол урди, бироқ Голландия кубогидан бошқа бирорта ҳам совринга эга чиқмади. 2010/2011 йилги мавсумнинг ярмига келиб у 12 та гол урди ва қишда Англия Премьер лигасига кўчиб ўтишга қарор қилди. Бу пайтга келиб Суарес “Аякс” учун 3, 5 мавсум ичида 159 та ўйинда 111 гол киритган эди. Ҳар қандай ҳужумчи ҳам бундай кўрстакичга хавас қилса арзийди.

Луис Суарес фаолиятига назар

“Ливерпуль”
2011-йилнинг январида Торресни “Челси”га 50 млн. еврога сотиб юборган “Ливерпуль” 26, 5 млн. еврога “Аякс”дан Суаресни харид қилди. Айтиш жозики ушбу трансферлар “қизиллар” учун ҳар тарафлама фойда келтирди. Луис илк мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмади. 13 ўйинда бор йўғи 4 та гол урди.

2011/12 йилги мавсумда эса у Премьер лигада 11 та гол киритган бўлса, Лига кубогида 6 голга муаллифлик қилиб “Ливерпуль”нинг ушбу турнирдаги ғолибликни қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Айтиш жоизки бу унинг “қизиллар” либосида”ги биринчи ва охирги ютуғи эди.

2012/13 йилги мавсум Суареснинг шахсий натижалари янада яхшиланди. Уругвайлик Премьер лигада 23 та тўп киритди ва тўпурарлар пойгасида Ван Персидан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Унинг мавсум давомида урган голларининг умумий сони эса 30 тага етди.

Луис Суарес фаолиятига назар

2013/14 йилги мавсум Суарес учун “Ливерпуль”даги энг омадли мавсум бўлди. У Англия чемпионатида 31 та гол уриб чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди ва Европада “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бирга “Олтин бутса” совринига сазовор бўлди. Шунингдек у ўша мавсумда икки марта Премьер лигада “Ойнинг энг яхши футболчиси” бўлди.
Мавсум якунларига кўра Футбол Журналистлари Асоциацияси версияси, Профессионал Футбол Асоциацияси футболчилари ва Профессионал Футбол Асоциацияси мухлислар версиялари бўйича “Энг яхши футболчи”га аталган совринларга эга чиқди.

Премьер лига тарихида бир ой давомида 10 та гол киритиб ўзига хос рекорд ўрнатди. Шунча ажойиб натижалар қайд этган Суарес худди “Аякс”даги сингари совринларсиз қолиб кетавериши, уни бошқа клубга кўчиб ўтишга ундади. Уругвайлик форвард 3, 5 йил давомида “қизиллар” сафида 133 ўйинда 82 гол киритди.

Луис Суарес фаолиятига назар

“Барселона”
2014-йилги мундиал якунланганидан сўнг Суаресни Каталониянинг “Барселона” клуби ўз тарихидаги рекорд бўлган маблағ эвазига сотиб олди. “Ливерпуль” Луис учун 81 млн. еврони санаб олди. Уругвайлик футболчи дастлабки икки ойни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган бўлса ҳам, “Барса” ўйинига тезда мослашиб кетди. Унинг чемпионатда 16 та, кубокда 2 та, Чемпионлар лигасида 7 та голи “Барселона”га ҳар учала турнирда ҳам зафар қучишида ёрдам берди.

Луис Суарес фаолиятига назар

Суарес фаолиятини бошлагандан буён 11 йил давомида 3 та клуб таркибида тўп суриб, 3 та соврин ютганди. “Барселона”да эса у бу вазифани биринчи мавсумдаёқ уддалади. “Барса”нинг Месси-Неймар-Суарес триосини нафақат Испанияда, балки бутун Европада ҳам тўхтатиб қолиш деярли иложсиз эди. Луис ҳозирча Каталонияликлар таркибида 52 та ўйинда иштирок этиб, ўз номини 28 бора таблога ёздириб қўйишга эришди.

Луис Суарес фаолиятига назар

Уругвай терма жамоаси
Суарес Уругвай терма жамоасидаги дебютини 20 ёшида амалга оширди. 2007-йилнинг 7-февраль оқшомида Уругвай ва Колумбия термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида Луис илк бора ватани шарафини ҳимоя қилиб майдонга тушди. У дастлабки голини уришни ҳам пайсалга солиб ўтирмади. Ўша йили ЖЧ-2010 саралаш босқичи доирасида Боливияга қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Суарес 2010-йили ЖАРда бўлиб ўтган ЖЧда яна бир бор порлади. Иқтидорли ҳужумчи мундиалнинг 3-турида Мексика термасини посбонини хафа қилди. 1/8 финалда эса Жанубий Корея дарвозасига иккита гол уриб, терма жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Ана шу босқичда у яна бир қаҳрамонлик кўрсатди. Гана билан ўйиннинг 120 дақиқасида Суарес Уругвай дарвозасига кириб кетаётган тўпни қўллари билан қайтариб қолди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Луис Суарес фаолиятига назар

Бироқ ўзи қизил карточка олиб майдондан четлатилди, Гана эса пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Луиснинг бахтига африкаликлар ҳужумчиси Гян 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ўйиндан кейинги “лотерея”да ҳам омад уругвайга кулиб боқди ва ушбу юрт термаси ярим финалга йўл олди. Ўша мундиалда Форлан-Суарес ҳужум дуэти энг яхшиси бўлди ва Уругвай мундиалнинг тўртинчи ўринини қўлга киритди.

Луис Суарес фаолиятига назар

2011 йилги Америка кубогида Уругвай ЖЧдаги натижалари сенсация эмаслигини исботлади. Гуруҳдан мағлубиятсиз чиққан Суарес жамоадошлари чорак финалда Месси етакчилигидаги Аргентинани пенальтилар сериясида таслим қилиб, ярим финалга йўл олишди. Бу босқичда Уругвайликлар Перу устидан 2: 0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ҳар иккала гол ҳам қаҳрамонимиз ҳисобига ёзилди. Финалда Парагвай 3: 0 ҳисобида таслим этилди, Суарес ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Уругвай узоқ кутилган чемпионликни нишонлади ва бу сафар биринчи рақамли қаҳрамон Форлан эмас, айнан Суарес бўлган эди.

Луис Суарес фаолиятига назар

ЖЧ-2014 саралаш босқичида Суарес яна бир бор тўпурарлик қобилиятини ишга солди. У саралаш турнирида 11 та гол уриб бу борада тўпурарга айланди. Жумладан Чилига қарши ўйинда “покер”га эришди.

Луис 2013-йилги Конфедерациялар кубогида ҳам сермаҳсуллигини намоён қила олди. Унинг учта голи Уругвайнинг ярим финалга чиқишига ҳисса қўшган эди.

Бразилия майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ҳам Суарес учун анча омадли бошланди. У дастлабки икки ўйинда майдонга туша олмайди. 3-турда эса инглизлар билан баҳсда иккита гол уриб Уругвайга ғалаба ва плей-оффга йўлланмани туҳфа этди. Афсуски нимчорак финалда Италияга қарши баҳсда Келлинини тишлаб олиб “салбий қаҳрамон”га айланди. Ана шу ҳаракати ҳужумчига анча қимматга тушди. Натижада Суарес тўрт ойни футболдан ташқарида ўтказишга мажбур бўлди.

Луис Суарес ҳозиргача Уругвай терма жамоаси таркибида 82 та ўйинда майдонга тушиб 44 та голга муаллифлик қилган ва у Уругвай термаси тарихидаги энг сермаҳсул футболчидир.

Қизиқарли фактлар
1. Суарес клублар таркибида ҳозиргача 415 ўйинда 248 та гол киритган.
2. Унинг умумий кўрсаткичи 497 учрашув – 292 гол!
3. Суарес Чемпионлар лигасида атиги 9 та гол урган.
4. Луис 2015 йилнинг 15 апрелида “ПСЖ” дарвозасини ишғол қилиб “Барселона”нинг ЧЛдаги юбилей 400-голига муаллифликқ илди.
5. Суарес терма жамоадаги 44 голининг 8 тасини Осиё термалари дарвозасига киритган. Ундан жабр чеккан Осиёликлар: Япония, Жанубий Корея, Уммон, Индонезия.

Суарсенинг телбаликлари ҳақида ўқинг

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 17:38, 25.09.2015.
Ўқилди: 4101 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.