Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Андрей Фёдоров: "Динамо" шундай ўйини билан пастки ўринларда эканлигига ҳайронман"

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан сўнг «Нефтчи» жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Федоров ўйин ҳақида тўхталди.

«Кутганимиздек, жуда оғир учрашув бўлди. «Динамо» турнир жадвалида пастки ўринларда эканлиги учун фақат ғалабани кўзлашини билардик. Шу боис, қарши ҳужумга эътибор бердик. Очиғини айтаман, омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз» - дея гап бошлади меҳмонлар мураббийи. «Ўйин давомида якка курашлар кўп бўлди. Жамоам кўрсатган ўйиндан қониқмадим, аммо натижа хурсанд қилди. Бугу номад биз томонда бўлди.

Кетма-кет ғалабадан кейин тўртинчи ўрин учун курашамиз, аммо ҳали Осиё майдонларида тўп суриш ҳақида ўйлашга жуда эрта. Асосийси ҳар бир ўйинда тушиб, ғалаба қозониш. Бугун кўрдикки, Олий Лигада етакчиларни айтмаганда, қолган жамоаларнинг ўйин савияси бир хил. Пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, ўша вазиятда нима бўлганлигини кўролмай қолдим. Шу боис бу ҳақда аниқ фикр айтишим қийин.

Очиғини айтсам, «Динамо» жамоаси шундай ўйини ва таркиби билан турнир жадвалининг пастки ўринларида эканлигига ҳайронман. «Динамо» менда жуда яхши таассурот қолдирди» - дея фикрини якунлади Фёдоров.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 19:47, 25.09.2015.
Ўқилди: 2880 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2872]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2546]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2485]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2401]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2399]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2272]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1923]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1801]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1793]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1594]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик