Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини мағлуб этиб, мусобақанинг чоракфинал босқичига йўл олди.
Учрашувдаги ягона гол 81-дақиқада урилди. Захирадан майдонга тушган Стипе Перица жарима зарбасидан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, “Нефтчи”га ғалаба келтирди.
Биринчи бўлимда ташаббус "Нефтчи" томонида бўлди, аммо жамоанинг зарбаларига аниқлик етишмади. Хуршид Ғиёсов томонидан биринчи таймда урилган гол офсайд туфайли инобатга олинмади.
“Пахтакор” эса бир қатор хавфли вазиятлар яратди, бироқ фарғоналиклар дарвозабони Ботирали Эргашев ишончли ҳаракат қилди. “Нефтчи” эса учрашув якунига қадар ҳисобни сақлаб қолди.
Шу тариқа, “Нефтчи” Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби “Пахтакор”ни мусобақадан чиқариб юборди.
Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал
“Нефтчи” — “Пахтакор” 1:0
Голлар: 1:0 — Перица (81).













