Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Александр Хомяков: "Футболчиларим ҳали ҳам "кома" ҳолатидан чиқиб кета олмаётганидан ташвишдаман"

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" ва "Машъал" (3:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирок этди.

Биринчи бўлиб саволларга меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков жавоб берди.

Александр Хомяков: "Голларга бой қизиқарли ўйин бўлди. Натижа эса ғалабани кўпроқ истаган майдон эгаларига насиб этди. Бугунги баҳсда ғалабани кўпроқ истаган "Бухоро" чиройли ўйин ташкил этди. Ўйинимиздан кўнглим тўлди дея олмайман. Бизга қараганда рақиб ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилди. Уларни вазиятидан келиб чиқиб буни ўйиндан олдин ҳам тушунган эдим.

"Бугун кўплаб асосий таркиб футболчиларимиз майдонга тушмади? Мен бундай деб ўйламаган бўлар эдим. Футболчиларим ҳали ҳам "кома" ҳолатидан чиқиб кета олмаётганидан ташвишдаман. Ўтган турда майдонга тушган футболчилар ишончни тўла оқлай олмади. Шу боис бу ўйинда шижоатлироқ бўлган ёшларга ишондим. Ундан ташқари 7 нафар футболчимизда сариқ карточкалари тўпланиб қолган ва биз катта йўқотишни бир турга қолдирмоқчи эмасмиз. Бундан кейин бизда оғир учрашувлар кутмоқда. Кейинги ўйинларда керакли очколарни тўплаш учун ҳаракат қиламиз" , - дейди Александр Андреeвич.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 10:39, 26.09.2015.
Ўқилди: 2245 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.