Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" ва "Машъал" (3:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирок этди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди.
Жамшид Саидов: "Биринчи навбатда бутун Ўзбек халқини Қурбон ҳайити муносабати билан клубимиз номидан муборакбод этаман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун бизни хато қилишга ҳаққимий йўқ эди. Нафақат бугун умуман мавсумнинг қолган барча ўйинида ҳар бир очко учун сўнгги сониягача курашамиз. Бунга турнир жадвалиданинг сўнггидаги жамоалар ўртасида кечаётган кураш ҳам сабабчидир. Ғалаба учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. "Машъал" мен учун бегона жамоа эмас. Узоқ муддат бу жамоа билан бирга бўлганман. Жамоанинг барча аъзоларимиз мен учун дўст ҳисобланади. У ерда ишлаганим боис рақибнинг бу ўйинга қанчалик жиддий тайёргарлик кўрганини билар эдим. "Машъал"нинг ўйинларига бефарқ эмасман ва кейинги ҳар бир учрашувида омад тилайман.
Албатта "Машъал"да иш олиб борганим бугунги ўйинда жамоани имкониятларини билишимга қийинчилик туғдирмади ва етарлича фойдали бўлди. Йигитлар кўрсатилган топшириқларни 100 фоиз бажаришди. Агар биринчи бўлиб рақиб ҳисобни очганда бутунлай ўйин ўзгариб кетиши мумкин эди. Футболчилар тахликага тушиб қолмади ва ўзини қўлга олган ҳолда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Иккинчи голдан сўнг ишонч ортди. Шерзод Файзиeв томонидан киритилган гол ажойиб бўлди. Кутилмаган бу голда ҳеч кимни айблай олмайман", - дейди Жамшид Жалолович