Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Вадим Абрамов фикрига муносабат

Баҳо:
+ | -

Вадим Абрамовнинг «Пахтакор» билан ўйиндан сўнг билдирган фикрлари, ўз гаплари билан ЎФФ раҳбариятининг эътирозига сабаб бўлгани футбол жамоатчилиги орасида кўп муҳокама қилинмоқда. Айрим ОАВ вакиллари ҳамда оддий ўқувчилар томонидан мазкур ҳолатнинг бўрттирилиши кузатилди. Мен эса тобора кўкка ўрлаётган аланга тафтини бироз пасайтиришга уриниб кўрмоқчиман.

Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, Абрамовнинг феъл-атвори ҳазилга мойил. Ушбу мутахассис ҳар қандай қийин вазиятни ҳам ҳазиломуз фикрлар орқали юмшатишга интилади. «Пахтакор»-«Локомотив» ўйинидан кейин­ айтган гаплари ҳам шулар жумласидан. У «шерлар»ни чемпионлик билан табриклади. Аслида эса, Абрамов ҳамма қатори ғолиблик масаласи ҳозирча ҳал этилмаганини яхши тушунади. Бундай дейишимга сабаблар бисёр.

Тақвим

1. «Пахтакор»ни олдинда қийин баҳслар кутиб турибди. Фарғона, Муборак, Қарши клублари билан меҳмонда тўп сурадиган «шерлар» «Бун­ёдкор» стадионида ҳам жиддий синовга дуч келишади. Уй учрашувлари ҳам осон кечмаслиги аниқ: гранд­ларни қийин аҳволга солишнинг ҳадисини олган «Металлург» клубининг «Локомотив»дан очколар тортиб олгани эътиборга молик. Қолаверса, «Пахтакор» ҳар бир баҳсга ҳаёт-мамот масаласи сифатида қарайдиган «Сўғдиёна», «Динамо» ва «Андижон» жамоаларига мезбонлик қилади.

2. Тақвим ўта зич ва қизғин. Қолаверса, «Пахтакор»нинг аксарият ўйинчи­лари Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилишади. Бу ҳам қўшимча жисмоний зўриқишни юзага келтиради - машғулотлар, ўйин­лар ва сафарлар. Ўз навбатида, руҳий масалага ҳам бефарқ бўлмаслик жоиз, зеро футболчилар зиммасида ҳам бош жамоа, ҳам клуб шарафини ҳимоя қилиш, шу тариқа ишқибозлар ишончини оқлашдек масъулиятли вазифа турибди.

«Локо»га нисбатан осонроқ...

Андижон, Қўқон, Навоий ва Наманганга сафар уюштирилади. Уйда эса «Олмалиқ», «Бухоро», «Шўртан» ҳамда «Машъал» меҳмон бўлишади. Ушбу рўйхат Чемпионлар Лигаси йўлланмасига даъвогарлик қилаётган клублардан холи. Уй учрашувларида рақиблик қиладиган жамоаларнинг учтаси мавсумда олдига қўйган вазифани деярли уддалаган. Сафар учрашувлари ҳам унчалик хавотирли эмас. Тўғри, Навоий ва Наманган жамоалари кучли характерга эга, аммо уларнинг элитани тарк этиш хавфидан холи эканликларини инобатга олсак, «темирйўлчилар»га ортиқча бошоғриқ туғдирмасликлари ҳақиқатга яқин. Боз устига, «Локо»даги ижрочиларнинг даражаси ҳар бир баҳсга фақат ғалаба руҳида тайёргарлик кўрилишини тақозо этади.

Энди эса ҳар икки даъвогарнинг чемпионлик йўлидаги имкониятларини чамалаймиз. Демак, «Пахтакор»га «Нефт­чи», «Насаф» ва «Бунёдкор» билан ўйинлар осон кечмайди. «Машъал» ҳам «шерлар»га қарши мутлақо бошқача кайфиятда майдонга тушишга одатланган. Бундан кўринадики, «Пахтакор»ни чемпионлик билан табриклашга ҳали эрта.

Энди Вадим Карленовичнинг фикрлари ва омманинг унга муносабатига тўхталсак. Юқорида қайд этилганидек, Абрамов ҳазил-мутойибага мойил мутахассис. Буни у билан яқиндан суҳбатлашганлар яхши билишади. Шундай экан, унинг ҳар бир сўзини жиддий қабул қилиш ҳам тўғри эмас.

Бу санъат эмас, шунчаки инсоннинг табиати. Мухлис эса нимани хоҳлаяпти? Мураббий ҳар бир ўйиндан сўнг сийқаси чиққан гапларни такрорлайверсинми? Эҳтимол Абрамовнинг айтганлари ЎФФ раҳбариятига ёқмагандир, лекин футболда шундай воқеалар ҳам учраб туради. Сизнингча, мураббийлар бирор фикр билдириш чоғида унинг юқоридагиларга ёқиш-ёқмаслигини инобатга олишсинми? У ҳолда кучли мутахассислар етишиб чиқишига ишониш мумкинми?

Дарвоқе, муҳтарам ўқувчилар орасида ЎФФ, ТЖМ, ПФЛ ҳамда ҳакамлар ва инспекторлар қўмитасини тан­қид қилувчилар бисёр. Тўғри, Абрамов машҳур инсон, аммо бу омил унинг фикр билдиришига чеклов қўйилишига сабаб бўлмаслиги керак. Мураббийнинг масалага ижодий ёндашиб, ўз ғояларини халққа етказишга ҳаққи бор. Буни қай тахлит амалга ошириши аҳамиятсиз, ахир ҳар кимнинг ўзига яраша плюс ва минуслари бор. Минуслар ҳақида гапирмаймиз, ҳозир мавриди эмас. Плюслар эса ҳаммага маълум.

Бабаян ва Абрамов - турли хил инсонлар. Самвел Вячеславович ўз фаолиятига чуқур киришадиганлардан: доимо нима биландир банд, ҳамиша иши кўп, ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашишга вақт топади. У билан омма орасида ҳам, яккама-якка ҳолатда ҳам қийинчиликсиз тил топишиш мумкин. Ҳар қандай вазиятда ҳам нимани ўйлаётгани, нима демоқчилигини яширмай айта олади.

Абрамов эса ўзга дунё. Ҳақиқий ҳазилкаш, энг тажрибали мутахассис ҳам унинг юзига қараб жиддий гапиряптими ёки ҳазиллашяптими, аниқлаши қийин. Вадим Карленовични у билан кўп йиллар мобайнида бирга ишлаганларгина тўғри тушунишлари мумкин. Янгилар эса қийналишлари аниқ, ҳаммаси инсоннинг ўзига боғлиқ.

Ҳар икки мутахассис клубларида ўзига яраша обрў қозонишган. Бабаян энди миллий термада. Унинг феъл-атворидан бош жамоага жалб этилаётган ҳар футболчи хабар топмоқда. Иккиси ҳам кучли руҳшунос, фақат Бабаяндаги эскиликка мойиллик даражаси пастроқ. Самвел Вячеславович ҳамма вақт ниманидир ўрганишга интилади: тинмай изланади, янгича услуб ва технологияларни ўзлаштиради, янги алоқаларни ўрнатиб, буларнинг барини ўз ишида мужассамлаштиришга ҳаракат қилади. Буни аввал клубда амалга оширди, энди эса терма жамоага татбиқ этяпти. Абрамов эса, менинг фикримча, анъаналарга содиқ қолишни маъқул кўради. Аниқроғи, нимага кўниккан бўлса, бу унинг учун энг кучли ва қулай воситага айланади.

Абрамовнинг гапларига ЎФФ раҳбарияти муносабат билдириши шарт эди, амалда шундай ҳам бўлди. Мираброр Зуфаровичнинг вазиятга дипломатик тарзда ёндашгани аҳамиятга молик. Ҳа, унга Вадим Карленовичнинг гаплари ёқмади, ҳа, буни аниқ-тиниқ сўзлар билан тушунтириб берилди. Хўш, нима бўпти? Ахир футбол шундай воқеалар эвазига ҳам ўз жозибасини сақлаб қолади. Демак, пашшадан фил ясаш шарт эмас, азизлар!

Дмитрий ПОПОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:15, 27.09.2015.
Ўқилди: 4438 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.