Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ислоҳотга даъват ёки инқироздан қочиш учун 8та қадам

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг аудит бўйича қўмитаси раҳбари Доменико Скала ташкилотда муайян ислоҳотларга қўл уриш лозимлигини таъкидлаяпти. Функ­ционернинг фикрича, у таклиф этаётган 8та қадам ФИФАнинг ҳозирги танг ҳолатдан чиқиб кетишига ёрдам беради. Бир қарашда, булар таклиф ҳам эмас, бажарилиши шарт бўлган талаблардек кўринмоқда.

1). ФИФА президенти ваколати муддатини 4 йиллик 3та муддатга қисқартириш.

Sovsport.ru сайти изоҳи: ФИФАнинг амалдаги раҳбари Йозеф Блаттер бу лавозимда 18 йилдан буён ишлаяпти. Тўғри, 2016 йили президентлик учун муддатидан олдин сайловлар ўтказилади.

 

2). Ижроқўм вакиллари, бош котиб, мустақил қўмиталар раҳбарлари, миллий федерациялар ва халқаро конфедерациялар президентларининг ўз лавозимларидаги ваколатларини 3та муддат билан чеклаш.

Sovsport.ru сайти изоҳи: ФИФАнинг ҳозирги бош котиби Жером Вальке бу лавозимда 2007 йилдан буён ишлаяпти. Жорий йилнинг июль ойида франциялик функционерни коррупцион можароларга дахлдорликда айблашди. Гумон қилинишича, Вальке можаронинг бош «фигура»си - Жек Уорнер ҳисоб рақамига 10 минг доллар ўтказиб берилишига ҳисса қўшган. Тахминларга кўра, бу маблағни ЖАР вакиллари ЖЧ-2010 мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритиш учун пора сифатида беришган. Тўғри, айбловлар ҳали ўз тасдиғини топгани йўқ.

 

3). ФИФА раҳбарларига белгиланган маош ва уларнинг футбол фаолиятидан топадиган бошқа даромадлари миқдорини ошкор қилиш.

Sovsport.ru сайти изоҳи: айни пайт ФИФАдаги олий мартабали функционерлар оладиган маош миқдори тижорат сири ҳисобланади. Уларнинг қанча мояна эвазига ишлашларини ҳеч ким билмайди.

 

4). ФИФА ижроқўми структурасини икки қисмга ажратиш: маъмурий қўмита ва бошқарув кенгаши.

Sovsport.ru сайти изоҳи: ФИФА структураси айни пайт анча яхлитлик касб этади. Скала талабларининг моҳияти шуки, бошқарув бўйича маъмурий қўмита мустақил мутахассислардан ташкил топиши ва ФИФАнинг ҳар кунлик масалалари билан шуғулланиши керак. Бошқарув кенгаши эса, умумий назоратни ўз зиммасига олади.

 

5). Ўз навбатида, бошқарув кенгашини ҳам икки қисмга ажратиш - тижорат ва тараққиёт бўйича бўлим.

Sovsport.ru сайти изоҳи: Скаланинг фикрича, ФИФА фаолиятига боғлиқ ҳам спорт, ҳам молиявий масалаларни битта қўмита, яъни бир гуруҳ шахслар ҳал қилмасликлари лозим.

 

6). ФИФА Ижроий қўмитасидаги жойларни Конгрессда ошкора овоз бериш орқали тўлдириш.

Sovsport.ru сайти изоҳи: ҳозир ФИФА Ижроий қўмитаси халқаро конфедерациялар таклиф-тавсияларига биноан шакллантирилади.

 

7). Жаҳон чемпионати мезбонини танлаш ҳуқуқини Конгресснинг барча иштирокчилари ихтиёрига бериш.

Sovsport.ru сайти изоҳи:  ҳозирда ЖЧ мезбонини аниқлаш жараёнида фақат Ижроий қўмита аъзоларининг овозлари инобатга олинади.

 

8). Доимий қўмиталар ишидаги эффектлиликни ошириш, уларнинг мустақил фаолиятини кучайтириш, миллий федерациялар даражасида нисбатан юқори стандартларни белгилаш.

Sovsport.ru сайти изоҳи: Скаланинг айнан шу таклифи амалий нуқтаи назардан анча мавҳумдек кўринмоқда. Лекин ғоя аниқ-тиниқ - мустақил фаолият «коррупция» иборасига зарба бериши керак. Зеро, ислоҳотга айнан шунинг орқасидан эҳтиёж сезилмоқда

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:28, 28.09.2015.
Ўқилди: 2567 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик