"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата жамоасининг Англия чемпионатида 1-ўринга кўтарилиб олганидан хурсандлигини яширмади.
“Сандерленд” устидан қозонилган ғалаба бизга узоқ кутилган мусобақа жадвали пешқадамлигини тақдим этди. Бу ҳолатни мен “МЮ”га келиб қўшилганимдан буён кутардим. Ниҳоят жамоамни чўққида кўриш бахти ҳам насиб этди. Бу бизнинг қаттиқ меҳнатимиз самараси.
Аммо бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Зеро агар ўз устимизда ишлашни бас қилсак, қолган жамоалар яна биздан ўтиб кетишлари мумкинлигини жуда яхши биламиз, - дейди футболчи.