"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала "Олтин тўп-2015" совринига номзодларнинг кенгайтирилган рўйхатида туринликлар посбони Жанлуижи Буффоннинг йўқлиги борасида фикр билдирди.
"Албатта, буни мен ҳал қилмайман. Аммо барча замонларнинг энг яхши дарвозабонининг бу рўйхатда йўқлиги ғалати", - дейди Дибала.
Буффон ўтган мавсумда "Ювентус" билан Италия чемпионати ва Кубогида ғолиб чиқди, шунингдек ЕЧЛ финалигача етиб борди.