Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Хуан Мата – “МЮ”нинг ҳақиқий “юраги”га айланди

Баҳо:
+ | -
Жамоанинг етакчи ўйинчисига айланиш учун у ерда узоқ вақт мобайнида тўп суриш шарт эмас. Футболчи ўз маҳорати ва бор кучини жамоаси учун сарфласа, у нафақат мухлислар, балки, жамоадошлар ишончи ва эътиборини қозонади. Ана шундай футболчилардан бири сифатида “МЮ” ярим ҳимоячиси Хуан Матани мисол тариқасида келтирсак бўлади. Ҳозирда испаниялик футболчи “МЮ”нинг ажралмас бир қисми, яъни, унинг ҳақиқий “юраги”га айланди.   Алекс Фергюсон “МЮ”ни тарк этиб ўрнига Дэвид Мойес келганида, шотландиялик мураббийнинг қилган дастлабки ва ягона фойдали иши Хуан Матани клубга олиб келгани бўлди. “Челси” таркибида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган испаниялик ярим ҳимоячи ўйинлардан бирида Жозе Моуриньо қарори билан заҳирага олинди. Португалиялик мураббийнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлган Мата бош мураббий билан уришиб кетади. Натижада Моуриньо уни трансферга қўяди ва Дэвид Мойес вазиятдан фойдаланиб уни “МЮ”га олиб келади.         Маълумот учун   Хуан Мануэль Мата Гарсия   Туғилган йили: 1988 йил, 28 апрель   Туғилган жойи: Вильяфранка-Монтес-де-Ока, Испания   Бўйи: 170 см   Вазни: 61 кг   Йиллик даромади: 7,8 миллион фунт   Фаолият олиб борган жамоалари: “Реал Мадрид Б” (2006-2007), “Валенсия” (2007-2011), “Челси” (2011-2014), “МЮ” (2014-ҳозирги  кунгача)   Терма жамоа: 2009 йилдан буён Испания термасида тўп суриб келмоқда   Мата янги клубга тез ўрнашиб олади ва ажойиб ўйини орқали жамоанинг асосий таркибдан жой олади. Унинг дастлабки мавсуми ёмон ўтмади ва у “қизил иблислар” сафида 14 та гол киритиб, жамоасининг мавсумни тўртинчи ўринда якунлашига катта ҳисса қўшади. Жорий мавсумда эса Хуан Мата “МЮ”нинг деярли барча голлари ва ютуқларида ўз ҳиссасини қўшмоқда. Испаниялик ҳужумчи аввалгидан кўпроқ олдинги чизиқларда ҳаракат қилиб, кўплаб ҳужумларни ташкил қилишда кўмаклашмоқда. Мавсум бошидан буён 12 учрашувда майдонга тушган Мата 4 та гол киритиб, 5 та голли узатма бажаришга муваффақ бўлди.   76b243447d1dc00112cff0bbb2efa197.jpg   Таққослама таҳлил   Хуан Мата “Челси” таркибида 82 учрашувда 17 та гол киритган бўлса, “МЮ”нинг 55 ўйинида 18 та гол киритишга улгурди. Куни кеча ЕЧЛ 2-тури доирасида “Вольфсбург”га қарши кечган ўйинда (2:1) Хуан Мата “МЮ”нинг ғалабасини, тўғрироғи, “чиройли” ғалабасини таъминлади десак, хато қилмаган бўламиз. Аввалига, испаниялик футболчи пенальти ишлаб олди ва уни бехато бажариб, мувозанатни тиклашга эришди.   

Хуан Мата: Пенальти тепувчилар рўйхатида биринчиман >>>

  Мата “МЮ”нинг иккинчи голини ҳам ўзи олиб келди. Швайни томонидан йўлланган “бесўнақай” зарбани Мата чиройли тарзда, орқасига қарамай товони билан барча ҳимоячилар устидан оширилган узатма бажарди.   0de7cd1389f80a309851a40d36a48ef4.png   Барчадан олдин тўпга етиб келган Крис Смоллинг чиройли узатмани ажойиб голга айлантира олди. Натижада, Хуан Матанинг хатти-ҳаракатлари уни учрашувнинг “энг яхши ўйинчиси” бўлишига сабаб бўлди. Асосийси эса, унинг самарадорлиги “МЮ”uа қимматли 3 очкони олиб келди.   Умид қиламизки, Хуан Мата  мазмунли ўйинлари орқали "МЮ" мухлисларини хурсанд қилишда давом этади.      Зоҳид Акрамов тайёрлади
Манба: sports.uz
Киритилди: 17:18, 03.10.2015.
Ўқилди: 4040 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.