Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Одессалик реактив ёки Белановнинг эслаймиз

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта собиқ иттифоқ футболи тарихида ёрқин из қолдирган Игорь Беланов 55 ёшга тўлди. Украиналик голеадор France Football томонидан таъсис этилган ва аввалига Европанинг энг яхши футболчисига топширилган «Олтин тўп» совринини ютган собиқ иттифоқнинг 3-вакили бўлганди. Яъни у машҳур Лев Яшин ва Олег Блохиндан сўнг евролауреатга айланган. Тақдир экан, Беланов собиқ иттифоқ футболининг охирги «олтин жавоҳири» бўлиб қолди.

Платинининг вориси

Беланов нуфузли совринга расман 1986 йилнинг 30 декабрь куни УЕФАга аъзо 26та давлатнинг спорт журналистлари ўртасида ўтказилган сўров якунларига кўра, лойиқ топилган. Киев «Динамо»си ва собиқ иттифоқ терма жамоаси ҳужумчиси ўшанда 84 балл тўплаб, амплуадошлари - англиялик Гари Линекер (62 балл) ва испаниялик Эмилио Бутрагеньо (59 балл)ни ортда қолдирганди. Эътиборлиси, Беланов асосий индивидуал евромукофотни Мишель Платинидан «мерос» қилиб олган. Яъни буюк французнинг мутлақ «гегемон»лигига чек қўйганди. Эслатма: УЕФАнинг амалдаги президенти 1983-1985 йилларда «Олтин тўп»ни бегона қилмай, уни кетма-кет 3 марта қўлга киритган илк ва ягона футболчи бўлганди. Қизиғи, 1986 йилнинг ёзида Мексика майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида французлар биринчи «плей-офф» босқичидаёқ курашдан чиққан собиқ иттифоқ термасига нисбатан узоқроққа боришади. Шунга қарамай, одессалик реактив ўзининг ёрқин ўйинлари билан Платинини ҳам, бошқа юлдузларни ҳам сояда қолдиради. Тўғри, биргина қиёси йўқ Диего Армандо Марадона бундан мустасно. Лекин аргентиналик ўша вақтдаги қоидага кўра, «Олтин тўп»га даъвогарлик қилолмасди - соврин фақат европаликларга топшириларди. Бу қоида ЖЧ-86дан нақ 11 йил ўтиб бекор қилинганини ҳам қўшимча маълумот ўрнида келтириш жоиз.

Европада биринчи,

мамлакатда иккинчи

Энг қизиғи, қитъа даражасида тахтга кўтарилган Беланов ички аренада 2-ўрин билан кифояланганди. Хуллас, «Футбол-Хоккей» ҳафтаномаси томонидан ўтказилган анъанавий сўровда спорт журналистлари «Олтин тўп» соҳибини 2-ўрингагина лойиқ кўришади. Энг яхши футболчи мақоми эса, Игорнинг терма жамоа ва клубдаги шериги - Александр Заваровга насиб этади. Тўғри, бундай фарқ, қарама-қарши хулосанинг сабаби оддий эди. Шунчаки, хорижлик журналистлар собиқ иттифоқдаги ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, биринчи навбатда, хал­қаро ўйинлар, айниқса, ЖЧ-86даги воқеаларни эътиборга олишган. Беланов эса Мексикада чинакамига очилганди: юқори тезликдаги рейдлари билан рақибларга сира тинчлик бермаган ва чемпионатда 4та гол урганди. Жумладан, бельгияликларга аламли тарзда бой берилган ўйинда «хет-трик» қайд этганди. Заваров эса бутун мавсум давомида барқарорлиги билан ажралиб турган. Мамлакат чемпиони ва Кубок эгалари кубоги-1985|1986 соҳиби бўлган Киев «Динамо»сининг ҳужумкор ўйини айнан Заваров орқали ташкил этиларди. Шунингдек, Мадрид «Атлетико»сига қарши кечган КЭК финал учрашувида ҳисобни Заваров очган ва 3:0 кўринишидаги ишончли ғалабага асос солганди.

Тўсиннинг жаранги

остида

Ўша пайт халқаро футболда ҳозиргидек дабдаба йўқ эди. Дейлик, Беланов нуфузли совринни 1987 йилнинг 18 март куни стадион майдонида қабул қилиб олган. Ўшанда киевликлар Чемпионлар кубоги чорак финали жавоб ўйинини ўтказишганди. Айтганча, ўша оқшом Игорга 1та эмас, балки 2та соврин топширилган. «Динамочи» аввалига France Football муҳаррири Жак Тибер қўлидан «Олтин тўп»ни қабул қилиб олган, кейин эса рақиб жамоа - «Бешиктош» (Туркия) вакиллари лауреатни эсдалик совғаси билан сийлашган. 90 дақиқадан сўнг Беланов яна бир муваффақиятни нишонлайди. Яъни сафар баҳсида 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини деярли нақд қилишган киевликлар жавоб ўйинида эркин тўп суриб, камтарона (2:0) натижа қайд этишади ва вазифани расман уддалашади. Афсуски, Белановнинг ўзи майдонни голсиз тарк этади. Ваҳоланки, лауреатнинг ўз номини таблога ёздириб қўйиши учун яхши имконият юзага келганди. Голландия­лик ҳакам  сўнгги дақиқаларда Алексей Михайличенкога нисбатан ишлатилган қўполлик учун «Бешиктош» дарвозаси томон пенальти белгилайди. Беланов «нуқта»га яқинлашиб, ўз одатига хос тарзда зарба йўллайди: катта куч билан марказга. Бироқ олтин эмас, балки чарм тўп дарвоза тўсинини жаранглатади, холос.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:46, 03.10.2015.
Ўқилди: 2548 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.