"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира Италия чемпионатида "Болонья"га қарши кечган баҳсдаги (3:1) ғалабадан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ўйинда ғалаба қозониш жуда муҳим эди. "Ювентус" ўйинни ажойиб ўтказди ва мусобақа жадвалидаги ҳолатини бироз яхшилади. Биз илк дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлимизга олдик. Бизда яхши жамоа бор ва "Ювентус" тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда", - дейди Хедира.