Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

“Барселона”нинг “9” рақам эгалари : Роналдодан Суаресгача

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” жамоасида “9” рақами ўзига хос обрўга эга.  Биз ушбу жамоа сафида охирги 20 йил давомида мазкур рақам остида тўп сурган футболчиларга назар солиб ўтамиз.
 
Роналдо
Бразилиялик Роналдо 1996 йилда 20 млн. доллар эвазига ПСВдан “Барселона”га йўл олади.  “Сўйлоқ” Каталонияликларнинг “9” рақамли футболкасида атиги бир мавсум тўп сурди.  Бироқ ана шу қисқа даврда у клуб мухлисларининг суюклисига айланиб улгурганди.  Роналдо чемпионатда 37 учрашувда 34 та гол уриб тўпурарга айланди.  Шунингдек у “Олтин бутса”ни ҳам ўзиники қилди.  У бутун мавсум давомида 51 та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 47 та гол ёзидирб қўйишга муваффақ бўлди.  Бундай сермаҳсуллика ҳозирги кундаги Месси ва Роналдудан ташқари қолган барча футболчилар ҳавас қилса арзийди.  Роналдо 1996 ва 1997 йилларда ФИФА версияси бўйича жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб тан олинган бўлса,  1997 йили “Олтин тўп” соҳибига айланди.  У 1997-йилнинг ёзида 25 млн. фунт эвазига Миланнинг “Интер” жамоаси сафига ўтди.
 
Сони Андерсон
Роналдо клубни тарк этгач,  “Барса” “Монако”дан Сони Андерсонни сотиб олди.  Бразилиялик ҳужумчи Ла Лигада икки мавсум давомида атиги 16 та гол урди.  Бу Роналдонинг натижаларининг ярмига ҳам етмас эди.  Бироқ у жамоавий ютуқлар бобида ватандошига қараганда яхши натижаларга эришди.  Сони тўп сурган икки мавсумда ҳам каталонияликлар Примьеро чемпионига айланиб,  бир мартадан Испания суперкубоги ва УЕФА суперкубокларида муваффақият қозонди.  “Барса” 1999 йилда унчалик сермаҳсул ўйин намойиш эта олмаган ҳужумчини “Лион”га сотиб юборди.
 
Патрик  Клюверт
“Барселона” 1998 йили “Милан”нинг 22 ёшли ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади.  Клюверт бир йилдан сўнг Андерсондан қолган “9” рақамини ўзиники қилди.  Бу рақам голландияликка омад келтирди.  Патрик 2004-йилга қадар каталон клуби сафида 255 та ўйинда 120 голга муаллифлик қилди.  Афсуски у совринлар борасида мақтана олмайди.  Клюверт бор ёғи бир марта Испания чемпиони бўлди.  2004-йили ҳужумчи фаолиятини “Ньюкасл”да давом эттириш учун “Барса” билан хайрлашди.
 
Самуел Это’О
Клюверт жамоани тарк этгач,  “Барселона” “Мальорка”нинг 23 ёшли ҳужумчисини харид қилди.  Это’О дебют мавсумидаёқ жамоанинг ҳақиқий етакчи ҳужумчисига айланди.  У чемпионатда 25 та гол уришга муваффақ бўлди.  Умуман олганда камерунлик ҳужумчи каталониядаги 5 мавсумининг 3 тасида 25 та ва ундан ортиқ гол уришни уддалади.  Унинг умумий натижаси 210 учрашувда 129 голни ташкил этди.  Самуел жуамоаси билан бирга 3 марта Ла Лигада,  2 мартадан Чемпионлар лигаси ва Испания суперкубогида ва бир бора Испания кубогида зафар қучди.  Шунингдек у 15 та шахсий совринларни ҳам ўзиники қилиб 2009-йили “Интер”га йўл олди.
 
Златан Ибрагимович
“Барселона” Ибрагимовични қўлга киритиш учун “Интер”га 46 млн. евро ва Самуел Это’Они берди.  Златан жамоага тезда мослашди ва илк “эль-классико”да “Барса”га ғалаба келтирувчи голни ҳам урди.  Бироқ шундан сўнг у бош мураббий Гвардиола билан келиша олмай қолди. Ибра “Барса” либосида 1 мавсум тўп суриб 46 учрашувда 22 гол киритди.  У ана шу қисқа давр ичида 5 та мусобақада зафар қучганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.  Шундан сўнг швециялик сотиб олинганидан деярли 3 баробар арзон нархга “Милан”га ўтиб кетди.
 
Боян Кркич
Кркич “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади.  У 2007-йилдан буён асоссий таркибга киритила бошлаган бўлса,  2010-йилда жамоанинг “9” рақамли футболкасини ўзиники қилди.  Аммо бу рақам Боянга омад келтирмади.  У ўша мавсумда бор йўғи 7 та гол урди ва ҳужумдаги рақобатга дош бера олмай жамоасини алмаштиришга қарор қилди.  Шу тариқа иқтидорли ҳужумчи Римнинг “Рома” клуби билан шартнома тузди.  Боян “Барса”да 163 ўйинда 43 та гол ургани ва 10 та мусобақада ғолиб чиққани ҳақида,  вақти келиб набираларига фахр билан сўзлаб берса арзийди.
 
Алексис Санчес
“Барселона” 2011-йилда “Удинезе”дан Санчесни сотиб олди.  Алексис 3 йил давомида “Барса” таркибида 141 ўйинда 47 марта ўз номини таблога ёзидриб қўйди ва клуб билан Ла Лига,  Копа дел рей,  Испания ва УЕФА суперкубоги,  шунингдек клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида муваффақият қозонди.  2014-йили Каталонияликлар Суаресни сотиб олиши аниқ бўлгач,  Санчес ортиқча бўлиб қолди ва у “Арсенал”га ўтиб кетди.
 
Луис Суарес
Суарес “Барселона” тарихидаги энг қимматбаҳо трансфердир.  Каталон клуби уругвайликни “Ливерпуль”дан 81 млн. евро эвазига харид қилган эди.  Луис бугунги кунгача “кўк анорранглилар” учун 56 баҳсда майдонга тушиб 31 та гол киритди.  У жамоасининг Испания чемпионати ва кубоги,  Европа чемпионлар лигаси ҳамда УЕФА суперкубокларидаги ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди.  Суарес яқин орада фаолиятидаги юбилей 300-голини урса ажаб эмас.  Ҳозирча унинг ҳисобида 294 та гол мавжуд.
 
Фурқат Юсупов

Киритилди: 17:06, 09.10.2015.
Ўқилди: 5012 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.