Бугун Янгиерда "Машъал" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Машъал" кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлими "газчилар"нинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг 5 дақиқасида Зафар Тўраeвнинг зарбаси хавфли кўриниш олди бироқ дарвозабон маҳорат кўрсатди. Биринчи бўлимда содир этилган кўплаб имкониятлар самарасиз якунланди. Букаткиннинг бош билан дарвозага йўналтирган зарбасини Спиридинов қийинчилик билан майдондан чиқириб юборди. Ҳар икки жамоа ҳам дарвозаларни ишғол эта олмади.
Иккинчи бўлимда таркибни бутунлай ўзгартирган "Машъал" очиқ ўйин кўрсатди. Бунинг самарасида 60 дақиқада Мирзоҳид Ғофуровнинг бурчакдан киритиб берган тўпни Абдулла Набиeв боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 75 дақиқада Жасур Бобоeв ҳам қулай имкониятдан фойдаланиши мумкин эди бироқ сўнгги зарбада ҳимоячи маҳорат кўрсата олди. Жамшид Хасановни бош билан берган зарбаси эса ноаниқ кетди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва назорат учрашувида "Сўғдиёна" мағлуб этилди.
"Машъал" Олий лигада 25-турни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказади. Ўйин 16 cентябрь куни бўлиб ўтади.
Назорат учрашуви.
"Машъал" - "Сўғдиёна" 1:0
Гол: Абдулла Набиeв (60)
"Машъал": Санжар Қувватов, Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёсжон Комилов, Сирож Ҳамроeв, Шерзод Файзиeв, Аббос Шодмонов, Зафар Тўраeв, Микита Букаткин, Шаҳзод Шайманов, Ихтиёр Тошпўлатов, Зоҳир Қўзибоeв.
Иккинчи бўлим: Ботир Носиров, Жасур Бобоeв, Жамшид Хасанов, Жаҳонгир Жиямуродов, Искандар Шайқулов, Азиз Файзиeв, Сирожиддин Раҳматуллаeв, Абдулла Набиeв, Аббос Омонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов.
Ўртоқлик учрашуви. "Бавария" 15:0 ҳисобида ғалаба қозонди [4082]
Расман! "Реал" янги харидни амалга оширди [3445]
"Реал" Родри учун бир футболчисидан воз кечади [2865]
"Ишончингиз комил бўлсин": Романо "Реал"нинг бўлажак трансфер ҳақида фикр билдирди [2706]
Лапортанинг жаҳли чиқиб қолди-ю... [2697]
"Реал" ўтган мавсумда Ла Лиганинг энг яхши ёш футболчиси бўлган ҳужумчига қизиқмоқда [2574]
"Реал" бошқа футболчи сабаб Родри билан музокараларни тўхтатди [2436]
"Реал" "Манчестер Сити"га расмий таклиф юборди [2383]
Адейеми "Барселона"даги илк машғулотида жамоадошларини ҳайратда қолдирди [2361]
"Манчестер Сити" Родрини "Реал"га сотишни кейинга қолдирди [2086]













