Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Адебайорга нима қилди?

Баҳо:
+ | -

Қисқа фурсатда юлдузлар сафидан жой олган тоголезлик форвард, «Тоттенхем» ва Того миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси бугунга келиб «кераксиз матоҳ»га айланган. Қуйида ушбу хавбек фожиаси тарихи ҳақида ҳикоя қилинади

Чиндан ҳам бир пайтлар ҳимоячиларнинг офати саналган Эммануэл Адебайор учун ҳозир юмшоқроқ қилиб айт­ганда ёруғ кунлар эмас. Яқиндагина «Тоттенхем» Эммануэл билан ўртадаги шартномани бекор қилди ва бу футболчи энди эркин агент. Форвард келажагини собиқ мураббийи - ҳозирда «Астон Вилла»ни бошқараётган Тим Шервуд билан боғлаётганлар ҳам топилса-да, Эммануэл энди ёш эмаслиги бу гаплар фақат миш-миш эканлигидан ва чиндан ҳам унинг эртаси катта сўроқ остидалигидан даракдир.

Энг ҳайратланарлиси, Эммануэл эришган муваффақиятларда ҳам эмас, аксинча, у яна қанча ютуқларни қўлдан чиқарганида. Футболнинг ҳақиқий ихлосмандлари бу футболчини сирлилиги ва ўз етуклигига эришмагани учун ҳам севишарди, аммо айнан шу камчиликлар футболчини «синдиргани» ҳам аниқ. Дарвоқе, айримларгина Эммануэлнинг ҳақиқий тарихидан хабардор ва шу боис унинг атрофида турли миш-мишлар уя қурган.

Зеро, инглиз жамияти унга спектакль саҳнасидан ўрин бераркан, костюм кийдирди ва ажратилган ролга тўғри келиш-келмаслигини ҳам сўрамасдан саҳнага ҳайдади. Эммануэлнинг мақсади эса фақат кўпроқ пул топиш эди. Ватансиз одам эса ҳар доим аниқ мақсадсиз ёлланган шахслигича қолади.

Вақт ўтгани сайин бу қўрқинчли картинага ойдинлик кириб бораверади. Адебайорнинг катта-катта шартномаларга муккасидан кетганлиги уни бошқа ҳамкасбларидан ажратиб кўрсатмас ҳам: ўз даврининг маҳсулоти, юзлаб футболчилардан айро жойи ҳам йўқ. Унга эса ташландиқ, даҳшат - постановкада жамият сарқитини ўзида акс эттирадиган марказий ролни беришди. Эммануэл тўғрисидаги ҳақиқат эса қайта ишланган ҳолда кимларнингдир фойдасига ўзгартирилди. Аслида эса ҳеч ким у ҳақдаги асл ҳақиқат билан қизиқмади, ўзлигини ўрганмади.

Бу эса жуда ғалати, айниқса Эммануэлнинг футбол чўққисини забт этиши нақадар оғир ва ўзига хос бўлганини эътиборга олсак. Зеро, футбол унинг ҳаётига айланганди. 4 ёшигача у нормал ҳолда юра олмасди ва болалиги онаси бағрида ўтди. Бечора волида ўғилчасини бағрига босганча даво излаб бутун қитъани айланиб чиқди ва алал-оқибат мўъжиза юз берди, бола югуриб кетди.

Адебайорнинг ўсмирлик пайти ҳам жуда оғир, айтиш мумкинки ҳайратланарли тарзда кечди. У 15 ёшида мамлакатни ташлаб чиқди ва «Метц» академия­сига йўл олди. Эммануэлнинг ўша пайт­даги дўстлари уни жуда ориқ, африкалик халқларнинг анъанавий кийимларида эслаб қолишган. Адебайор атрофини ўраб турган дунё тўғрисида жуда кам нарсани билар, шу боис академиядаги ҳаётга, оғир босимга мослашиши ҳам осон кечмаганини таъкидлаш зарур. Шу боис у ё оила, ё шон-шуҳрат деган оғир саволга жавоб излашга мажбур эди ва ҳеч ким бу ёшда бундай аҳволга тушмаслиги керак. «15 ёшимгача мен шуҳрат учун эмас, оилам учун тўп тепдим», - дейди Адебайорнинг ўзи...

Келажак учун бошқа барча нарсадан воз кечган кишини тушуниш ҳар доим ҳам осон кечмайди. Адебайор «Тоттенхем»­далигида атрофини ўзаро ишончсизлик руҳи ўраб олганди. Андре Виллаш-Боаш билан келишолмагач, у Маурисио Почеттинони алмаштирган Тим Шервуд «қаноти ости»да ўзига жой топди. Шундан кейин ва ниҳоят, у янги мураббий бошчилигида ўйнаб кетадигандай туюлди ҳам, аммо унинг карьераси яна ёлғон миш-мишлар ва айбловлар остида боши берк кўчага кириб қолди. Йўқ, африкалик футболчи қобилиятига бўлган ишонч ҳеч қаёққа йўқолмаганди, аммо Адеба­йорни дангасаликда, заҳира ўриндиғида ўтирганча катта-катта пул олишга тайёрликда айблашди. Бундай миш-мишлар қаердан оёқ олиши эса - қора тарих.

Замонавий футбол шу даражага етиб келдики, ундаги машҳурлар худди Голливуддаги юлдузлар каби кўзимизга буюк инсонлардай кўринмоқда, уларнинг ҳеч бирида дард ҳам, ғам-ташвиш ҳам йўқдай. Аслида эса бундай эмас, Адебайор бунинг яна бир ёрқин намунаси. 2010 йилда Того миллий терма жамоаси аъзолари тушган автобусга ҳужум уюштирилганда, бу ҳақиқий фожиа бўлган ва воқеа жабрланганларнинг дунёқарашига таъсир кўрсатмай қолмаганди. Ўшанда Эммануэл жисмоний эмас, руҳий жиҳатдан катта талофат кўргани аниқ. У қонга ботган автобусдан ўртоқларини бирма-бир олиб чиқаркан бошидан нималарни ўтказгани эса ҳали-ҳануз номаълум.

Бу воқеа ҳасадчиларни тўхтата олмади. Эммануэл Адебайор миллий терма жамоа сафидан кетаркан, бунинг асосий сабаби сифатида ўша машъум воқеаларни унута олмаётганини кўрсатди. Кўпчилик эса бунинг боисини бошқача тарзда эшитди: Эммануэл Адебайор терма жамоадаги маошлар бонусларидан норозилиги боис ватанини сотганмиш. Асл ҳақиқатни сояда қолдирган яна бир ёлғон. 2013 йили Эммануэнинг иниси Питернинг ўлими эса оилани парчалаб юборди.

Тушунилмаган ва туҳматлар остида қолган Адебайор ижтимоий тармоқда ўзи, онаси, акаси Коло ва синглиси Йабо ҳақидаги бор ҳақиқатни ҳужжатлаштириб қўйишга қарор қилди.

Бу тарих - ҳис-ҳаяжонлар уруши, жодугарлик, суицид ва жисмоний азоблар ҳақида. Дўзахдагидай бу балолардан ўтмаган одамгина футболни фақат иш деб аташи мумкин. Шахсий ҳаёт доимо чанг-тўзон остида, руҳият эса оғир ўтмишнинг ўта оғир фожиалари билан жароҳатланган.

Инсон ҳаётига асло миш-мишларга асосланган ёлғону туҳматлар билан билан баҳо бермаслик керак. Эммануэл Адебайорнинг футболдаги фаолияти билан танишарканмиз юлдузлар даражасида қолишига унга руҳий жароҳатлар тўсиқ бўлганини кўрамиз. Бу салбий иллат кўпчилик футболчиларни эрта кунда «синдиргани» бўлса ҳеч кимга сир эмас.

Эммануэл Адебайор эса фақатгина инсон, аммо айримлар буни унутиб қўйишди. Бу футболчи кимларнингдир ҳурматига сазовор бўлмагандир ҳам, бироқ бунинг сабабини биз ҳам тушунишимиз керак.

Интернет хабарлари асосида И.Муродов тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:15, 10.10.2015.
Ўқилди: 3044 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.