Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Андрей Пятницкий барчасига ижобий ёндашув

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Андрей Пятницкий «СЭ» нашрига берган интервьюсида Россия термасининг Евро-2016 финал раунди йўлланмасини қўлга киритишига шубҳа қилмаётганини таъкидлади. Зеро, руслар Молдова термасини мағлуб этиб, бунга жуда яқин келишди. «Спартак» клуби ва Россия термаси собиқ ярим ҳимоячиси суҳбат давомида айнан Кишинёвдаги ўйинга кўпроқ тўхталди, шунингдек, Капеллонинг «сояси» ва Слуцкийнинг ишлари хусусида гапирди.

- Сизга Россия термаси Кишинёвдаги ўйиннинг биринчи бўлимида Капелло «сояси»га қайтгандек кўринмадими?

- Ҳа, миямдан худди шундай ўй ўтди. Дарҳақиқат, танаффусгача жуда зерикарли футбол кўрдик. Бошқача айтганда, ўйинчилар кўзида ёнувчанлик, ҳаракатларида шиддат сезилмади. Хусусан, ҳужумда бирор-бир каромат кўрсатилмади. Ягона вазият Кокоринда туғилди, лекин у ҳам яққол эмасди. Хайриятки, иккинчи бўлимда йигитлар майдонга бошқача кайфиятда тушишди.

- Уйғонишдими?

- Аслида Россия термаси биринчи бўлимда ҳам узоқ вақт тўпни назорат қилди, фақат кескинлик, рақиб дарвозасига босим бўлмади. Танаффусдан кейин футболчилар ниҳоят, югура бошлашди ва мезбонлар ўз жарима майдонларига қамалиб олишди. Бу ҳаракатлар мантиқий самарасини ҳам берди - 2та «стандарт» ва шунча гол.

- Бошланғич таркибни кўриб, ҳайрон қолгандирсиз...

- Йўқ. Василий Березуцкий ўрнини укаси, Жирковникини эса Комбаров эгаллагани мантиқан тўғри. Ўзи бундай ўйинларда тажрибали йигитларга таяниш керак. Назарий жиҳатдан олсак, Загоев ўрнида Глушаков ҳам ўйнаши мумкин эди. Лекин Слуцкийнинг Мамаевга ишонч билдиргани кимнидир ҳайратлантирмаган бўлса керак.

- Нега?

- Кишинёвда жамоани фақат ғалаба қониқтирарди, шунинг учун барча кучлар ҳужумга ташланди. Мамаев - охирги, кескин узатма беришни қойиллатадиган чаққон ва ўзгача ҳаракатланадиган йигит. Глушаков эса ҳимояда кўпроқ фойда келтиради. Молдова каби рақиблар билан ўйинларда эса, таянч ҳудудида биргина Денисовга ишонч билдириш кифоя қилади. Умуман, молдоваликлар таркибида Месси ва Роналду даражасидаги ҳужумчи йўқ. Мана, тўп Акинфеевгача етиб бормади, ҳисоб. Тўғри, Москвадаги баҳсда ҳам «стандарт»дан гол қўйиб юборилганди.

- Мамаев ишончни оқладими?

- Асосийси, ўйинни бузмади. Лекин ундан янада ёрқинроқ ҳаракат кутгандим. Умуман, биринчи бўлимда Россия термасидан ҳеч ким ажралиб турмади. Ҳамма ўртача савияда тўп сурди. Иккинчи бўлимда суръат оширилганидан кейин эса, чарчаб қолишган молдоваликлар ҳужумларни бартараф этишга улгуришмади.

- Афсуски, Смольников ҳам сафдан чиқди.

- Қўрқинчли жойи йўқ. Мана, Кузьмин ўйинга яхши қўшилди. У тўпга деярли биринчи марта тегинишидаёқ Кокорин учун голли вазият содир этди. Умуман, Кузьмин кейинчалик ҳам ҳужумни фаол қўллаб-қувватлади, орқада хатосиз ўйнади. Қойил!

- Айтганча, Слуцкий авваллари терма жамоада бирор марта ўйнамаган 34 ёшли ҳимоячини жалб этганида, бунга қандай қарагандинсиз?

- Бизнинг жамоада тажрибали фахрийлар етарлики, уларнинг сони битта ошиши ёки камайиши ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Асосийси, ёш эмас, ўйин сифати. Кузьмин «Рубин»да анчадан буён ишончли тўп сурмоқда ва Слуцкий унинг имкониятларини яхши билади. Шундай экан, нега чақирмаслиги керак эди? Дейлик, Кузьмин Швеция термасига қарши баҳсда ҳам чакки таассурот қолдирмаганди.

- Энди черногорияликлар билан ўйин (бу учрашув кеча бўлиб ўтди) оғирроқ кечиши тайин. Хўш, жамоа қайси жиҳатларни кучайтириши керак?

- Кишинёвдаги ўйиннинг биринчи бўлимини ҳисобга олмасак, Слуцкийнинг келиши билан терма жамоамиз яққол кучайди. Бу футбол сифати ва руҳиятга тегишли гап. Охирги учрашувлар кўрсатдики, жамоамиз ниҳоят, натижа учун ўйнашни ўрганибди. Ўз ўрнида ишончли ҳимояни ҳам алоҳида таъкидлайман. Молдова термаси бутун 90 дақиқа давомида лоақал битта вазият яратолмади - бу кўп нарсадан далолат. Ҳа, бир марта яна стандарт вазиятда ҳушёрлик бой берилди. Аслида ўша ҳолатда ҳакам «офсайд» қайд этиши мумкин эди. Чунончи, Армаш дарвоза устуни ёнида Акинфеевга халақит берди...

- Хўш, Россия термасининг Европа чемпионатига тўғридан-тўғри чиқишига ишонасизми?

- Ҳа, Черногория термасини ютишга қурбимиз етади.

- Нима деб ўйлайсиз, Слуцкий қачонгача 2та жамоани бошқаришда давом этади?

- Агар терма жамоа вазифани бажарса, у Европа чемпионатигача бемалол 2та жойда ишлайвериши мумкин. Ҳарқалай, мен бунда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Баҳорда битта ўртоқлик ўйини бор, холос. Кейин эса ҳам Слуцкий, ҳам РФИ бир тўхтамга келиши керак. Ўйлайманки, жамоани ЖЧ-2018га клубдан озод мураббий тайёрлаши зарурлигини барча яхши тушунади.

- Якунда ўзингизга боғлиқ савол: 2014 йили «Спартак» ўринбосарлари бош мураббийи лавозимини бўшатгач, клубдан бутунлай кетдингиз. Ҳозир нима билан машғулсиз?

- «Росич» клубида болалар билан ишлаяпман.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:00, 16.10.2015.
Ўқилди: 3835 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.