Москванинг “Спартак” футбол жамоаси эгаси Леонид Федун жамоанинг собиқ ҳужумчиси Артём Дзюбага февраль ойи иш ҳақи тўланмаганига изоҳ бериб ўтди.
“Ҳеч нарсани билмайман. Биз Дзюбани тарбиялашга қанча пул сарфладик, у эса тийинлар учун барча яқинларини бўғиб ташлайдиган одам”, деб айтди Федун.
Дзюба “Спартак” ўйинчиси бўла туриб, февралда “Зенит” билан шартнома тузган. Бу шартнома июлдан кучга кирган. Футболчи “Зенит” билан шартнома имзолангадан кейин “Зенит” матбуот хизматига интервью берган ва бу учун “Спартак” раҳбарияти томонидан февраль ойи иш ҳақини ушлаб қолиш билан жазоланган.
1 октябрда Россия футбол иттифоқининг ўйинчилар мақоми бўйича қўмитаси “Спартак” ҳужумчини февраль ойи маошидан ноқонуний маҳрум қилган деб топиб, “Спартак”ка 14 кун ичида футболчи олдидаги ойлик бўйича қарздорликни тўлаб бериш мажбуриятини қўйган.