Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Армонлар ушалган кун

Баҳо:
+ | -

Узоқ кутилган ғалабага ҳам эришдик. “Насаф” мухлислари ҳам ниҳоят бешинчи финалдаги ғалабани кўришга муяссар бўлишди. Севимли жамоамиз ўз тарихидаги 19-мавсумда ушбу совринни қўлга киритишди. Армонимиз ушалди.

Бу ғалаба ва кубок қанчалик кераклигини билсангиз эди! Бу ютуқ жамоага ғолиблик руҳини олиб киргани аниқ. Ёш футболчиларнинг иштиёқини, кўзидаги ўтни кўрдингизми? Одилнинг 1-голдаги хурсандчилигига эътибор берган бўлсангиз керак. Мана шу етишиб чиқаётган ёш авлод учун бу ғалаба сув ва ҳаводек керак эди. Энди ҳамма нарса ўзгаради. Ўша машҳур ҳазиломуз латифа ҳам. Энди “Насаф”нинг чемпионлик ҳақидаги китобини фантастик қатордан эмас, тарихий китоблар қаторидан қидиришади. Беш бора финални ўз кўзи билан кўриб, тўрт бора аламидан йиғлаган инсонларнинг бешинчи финалдан сўнг кўзларида қувонч кўз ёшлари қалқиган бўлса ажаб эмас.

Рўзиқул Бердиев учун футболчи бўлиб эриша олмаган ютуқларига, мураббий бўлиб, ўз меҳнатининг самарасини кўриш бахтига эришганидан биз ҳам ғоятда хурсандмиз. Бу йиллар давомида эслаб юришга арзийдиган кун бўлди.

Мен учун энг муҳими нима биласизми? Дадам ишлари туфайли бу ўйинни кўра олмадилар ва ўйинни ёзиб олишни буюрдилар. Ўйин давомида телефон қилиб, ҳисобни ва ўйин тафсилотларини сўраб турдилар. Ҳайрон қолдим, кетма-кет финалларда мағлуб бўлавергач ва “Насаф” 3-поғонадан юқорига кўтарила олмагач, “футболингга ҳам” деб умуман чемпионат ўйинларини кўрмай қўйган дадам, бу сафар учрашувни қанчалик кўришни ҳоҳлаганларига.

Ахир ўз қўллари билан стадионга илк бор “Насаф”-“Нефтчи” учрашувига етаклаб борганлари ҳамон эсимда. Қизиқиб болаларча берган кўпдан-кўп саволларимга эринмасдан жавоб берганлари ҳам ёдимда.

Бора-бора у киши футболдан совудилар. Умидлари пучга чиққаниданми, футболдаги найранглар сабаб бўлдими, у киши футболга олдингидек қизиқмай қўйдилар.

Дадам учун ҳам бу ғалаба керак эди. Севимли “Насаф” жамоамизнинг бу ютуғи у кишини яна футболга қайтаргандек. Энди у киши тўғри келган одамга тинмсдан “Насаф”ни мақтаб ётибдилар. Кўряпсизми бир ғалабанинг қиймати қанчалигини. Қанчадан – қанча одамларга қувонч улашганини. Раҳмат сенга “Насаф”. . .

Финални тақдирлаш маросими бу алоҳида мавзу. Бу ҳақда гапиришни ҳоҳламайман. Аммо биз учун энг муҳими Кубокка эгалик қилдик. Ўзимизда ўзимиз нишонлаймиз.

Шундай экан  ноумид бўлманг азизлар! Қаттиқ қоронғуликдан сўнг тонг отиши ҳам бор! Биз бунга бугун шоҳидмиз. Омон бўлинглар.

Улуғбек Яхёйев

Манба: voha.uz

Киритилди: 14:45, 20.10.2015.
Ўқилди: 4899 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.