Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Кашандаликка ружу қўйган 10та футбол юлдузлари

Баҳо:
+ | -

Биз сизни соғлиқ учун, айниқса футболчилар учун зарали бўлган, лекин кашандаликка ружу қўйган 10та футбол юлдузлари билан таништирамиз.

10. Эшли Коул

koul

“Челси”нинг собиқ ўйинчиси, ҳозирда “Рома”да тўп сураётган Эшли Коул чекишга анча йиллар олдин ружу қўйган. У Англияда тўп сурип юрган даврида жуда кўп маротаба камерларга тушиб қолган. Жозе Моуринью Коулнинг бу ёмон одати умуман ёқмаган. У футболчи билан бу масалада жуда кўп марта гаплашган, лекин барибир фойдаси бўлмаган.

9. Джек Уилшер

jack3

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Джек Уилшер ҳам чекётган вақтида журналистларнинг камераси нишонига айланган. Бир марта унинг “Наполи”га қарши учрашувдан сўнг Лондондаги тўнги клубларда чекиб турган ҳолатидаги расмлар тарқалиб кетган эди. Бу ҳолат эса Арсен Венгерга ёқмагани аниқ.

8. Фабиу Коэнтрау

75cfce5dbc6b

Португалиялик ўйинчининг кашандалиги ҳаммага маълум бўлиб улгирган. Коэнтраунинг қўлида тамаки билан ресторандан чиқиб келаётган расми Испания нашрларида тарқалиб кетган эди. Шундан сўнг “Реал” рахбарияти унга жиддий жазо қўллайди. Коэнтрау бирқанча ўйинга четлаштирилади ва каттагина жаримага тортилади.

7. Роберто Карлос ва Роналдо

6ec2d101236b

Роберто Карлосни қўлида тамаки билан кўп кўришган. Футболчи бу одатини ҳечқачон ташлай олмаган. Ҳатто унинг терма жамоадаги жамоадоши Роналдо ҳам бу ёмон одатга ружу қўйганлардандир. Роналдо ҳам бир неча маротаба қўлида тамаки билан журналистларнинг камераси нишонига айланган.

6. Димитр Бербатов

photo_2015-10-21_18-00-29

Болгариялик футболчи тамаки чакишни жуда яхши кўрадиганлардандир. Бербатов бу одатини ташлашга ҳам ҳаракат қилмайди ва ҳатто журналистларнинг босимига ҳам умуман эътибор бермайди.

5. Йохан Круифф

20150112200257

Футболчиларнинг орасида энг кашандаси Йохан Круифф бўлган десак адашмаймиз. Кунига 20та тамаки унинг учун меёр ҳисобланади. Ҳатто у мураббий бўланда ҳам чекишни ташламаган.

У бу ҳақда: “Менинг ҳаётимда иккита одатим бор: чекиш ва футбол ўйнаш”, — деган эди Круифф.

4. Марио Балотелли

178573-nastavnik-manchester-siti-hochet-chtoby-balotelli-brosil-kurit

“Милан” ҳужумчиси Марио Балотелли кўп маротаба тамаки чекаётгани камераларга мухирланган. Ҳатто у бу одатини яшириб ҳам ўтирмайди.

Собиқ узтози Роберто Манчини бу одатидан ғазабланганидан: “Яҳши ҳам мен унинг отаси эмасман. Агар Балотеллининг отаси бўлганимда, у тамаки чекмаслиги учун орқасига яхшилаб тепган бўлар эдим”, — деган эди.

3. Фабьен Бартез

бартез

Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони ҳақиқй кашанда ҳисобланади. У кўп маротаба чекаётганида журналистларнинг камераси нишонига айланган. Унинг собиқ мураббийи сэр Алекс Фергюсон унинг бу одати ҳақида: ”Агар Бартез мен унинг чекишини билмайди деб ўйласа адашади. Бу одат жуда ёмон”, — деганди.

2. Уэйн Руни

QAapJzYPxt8

Рўйхатимизнинг иккинчи ўрнида “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни эгаллади. У бу ёмон одати билан ёш футболчиларга мисол бўла олмайди. Рунини дам олиш пайтларида чекиётганини бир неча маротаба кўришган.

1. Зайниддин Зидан

We01h2g_gmQ

Ва ниҳоят жаҳон футболининг афсонаси Зиданга ҳам етиб келдик. Буюк Зизу ЖЧ-2006 ярим финалидан аввал чекиб турган ҳолда суратга олинган. Лекин Зиданнинг ўзи бази-базида чекиб туришини такидлаган.

Манба: koptok.uz
Киритилди: 19:14, 21.10.2015.
Ўқилди: 9035 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.