Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

«Арсенал»ни тарк этган футболчилар. ТОП-10

Баҳо:
+ | -

«Реал М» жамоасининг  Алексис Санчесга қизиқиши «Арсенал» мухлисларини ҳавотирга солган бўлиши аниқ. Чунки Лондон жамоаси етакчи футболчиларини кўп бора таркибда сақлаб қолишни уддасидан чиқа олмаган. Бунга клубнинг кўп йиллардан бери нуфузли турнирларда ғолиб чиқа олмаётганлиги сабаб бўлмоқда. Қуйида биз сўнги ўн йилда Арсен Венгер жамоасини тарк этиб, бошқа жамоаларда ютуқларга эришган  ТОП-10 ўйинчилар рўйхатини тузиб чиқдик.

10. Гаэль Клиши

799ffb149f4bdf40f3e787986b678320.jpg
Эшли Коулдан кейинги «Арсенал»нинг чап қанот ҳимоясида ёрқин ўйин кўрсатган ўйинчи  2011 йил «Манчестер Сити» билан шартнома имзолади. Француз футболчиси «шаҳарликлар» таркибида 2011/2012, 2013/2014 йилги мавсумларда Премьер-лига чемпионлигини, 2012 йилда Англия суперкубогини ва 2014 йилда Лига кубогини қўлга киритди.

9. Самир Насри

8a4d6f062b632e1849d0579af0af9558.jpg
«Арсенал»ни тарк этган яна бир француз футболчиси ҳамюрти каби 2011 йилда Лондондан Манчестерга йўл олди. Янги жамоаси сафида ярим ҳимоячи 2011/2012,2013/2014 йилги мавсумларда Премьер-лигада, 2012 йилда Англия суперкубогида ва 2014 йилда Лига кубогида зафар қучди.

8. Эммануэль Адебайор

a81c12a07002fac6c4a55cf4bb445bf6.jpg
«Арсенал»да уч мавсум тўп сурган тоголик ҳужумчи 2009 йил «канонирлар» билан хайрлашиб, «Манчестер Сити»га ўтди. Дастлабки мавсумда «шаҳарликлар»нинг асосий таркибида майдонга тушган футболчи, кейинги мавсумда захирадан ўрин олди ва қишки трансфер ойнасида ижара асосида Мадриднинг «Реал» жамоасига йўл олди. Испанияда ҳам ишлари юришмаган ҳужумчининг навбатдаги жамоаси «Тоттенхэм» бўлди.

Эммануель Адебайор «Арсенал»ни этиб, бир қанча клубларда тўп сурганига қарамай, фақатгина «Реал» билан 2011 йилда Испания кубогини боши узра кўтарди холос.

7. Коло Туре

668b45e1364796e6337d029f7628b103.jpg
«Манчестер Сити» томонидан «Арсенал»дан сотиб олинган яна бир футболчи. Лондон жамоасининг марказий ҳимоясидан мустаҳкам ўрин олган Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси «Арсенал» таркибида етти мавсум ҳаракат қилиб, 2004 йилда Премьер-лига чемпионлигини, 2002, 2003, 2005 йилларда Англия кубогини ва 2002, 2004 йилларда Англия суперкубогини қўлга киритди. 2009 йилда «Манчестер Сити» билан шартнома тузди ва «шаҳарликлар»нинг таркибида тўрт мавсум тўп суриб, жамоаси билан 2012 йилда Премьер-лигада, 2011 йилда Англия кубогида ва 2012 йилда Англия суперкубогида ғалаба қозонди. 2013 йил эркин агент сифатида «Ливерпуль» сафига қўшилди.

6. Алексадр Глеб

a274a78518f8d3b0f6523a2f535a04bb.jpg
2005 йилда «Штутгарт»дан «Арсенал»га қабул қилинган белоруслик ярим ҳимоячи жамоа сафида уч мавсум ёрқин ўйин кўрсатди. 2006 йилги Европа чемпионлар лигаси финалида ўйнаган илк белоруслик футболчига айланди. «Арсенал»да уч мавсум ҳеч қандай совринга эришмаган плеймейкер 2008 йил «Барселона» томонидан харид қилинди. Лекин Каталонияда унинг ишлари умуман юришмади. 2009 йилда Испания чемпионати, кубоги ва  Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққанига қарамай, жамоанинг асосан захира ўйинчиси сифатида ҳаракат қилди. 2012 йил қишки трансферлар вақтида «Барселона» билан шартномасини ўзаро келишган ҳолда бекор қилиб, яна «Штутгарт»га йўл олди. Шундан сўнг Глеб бирин-кетин жамоалар ўзгартирди, лекин аввалгидек ўйин кўрсата олмади.

5. Эшли Коул

502418bdc2a5c9153eac91ae1c5090c8.jpg
Рўйхатимиздан ўрин олган ягона Англиялик футболчи. «Арсенал» нинг ёшлар жамоасидан асосий таркибга жалб қилинган ҳимоячи Лондонликлар тарихидаги энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. «Арсенал»  таркибида етти мавсум тўп суриб, етти совринга эга бўлди. Икки бор Премьер-лигада, уч бор кубок баҳсларида ва икки бор суперкубокда ғалаба қозонди. 2006 йил «тўпчилар» жамоаси билан янги шартнома тузишда молиявий масала борасида келиша олмади ва бундан Лондоннинг бошқа жамоаси «Челси» унумли фойдаланиб, уни ўз сафига жалб этди. «Аристократлар» таркибида ҳимоячи кўплаб совринларга эришди. Шу жумладан Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасида зафар қучди.

4. Патрик Виейра

3172a663b07b8e1a118040cb0dd27588.jpg
Франциялик ажойиб таянч ярим ҳимоячиси «Арсенал»нинг «олтин жамоаси» вакилларидан бири. 1996 йил Арсен Венгер жамоага бош мураббий этиб тайинлангач, Патрик Виейрани ҳам таркибга қўшиб олди. Деярли ўн йил Лондопда тўп сурган футболчи, «Арсенал» билан уч бор Премьер-лига чемпионлигини, тўрт бор кубокни қўлга киритди. 1997 йилги мавсумда Премьер-лиганинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди. «Арсенал»нинг юлдузига айланган футболчини Европанинг бошқа топ клублари ўз сафида кўришни хоҳлади. «Манчестер Юнайтед», «Peaл» жамоаларидан бўлган таклифларни рад этган Патрик Виейра 2005 йилда «Ювентус» билан беш йиллик шартнома тузди. Бир мавсумдан сўнг Турин клуби «Б» серияга тушириб юборилгач, кўплаб жамоадошлари каби клубни тарк этиб, Миланнинг «Интер» жамоасига ўтди. «Нерадзуррилар» таркибида уч бор Италия чемпионлигини қўлга киритди.

3. Робин ван Перси

b6161ff3a343236b9be9b18d32825f06.jpg
Голландиялик голеадор ҳужумчи «Арсенал» сафида саккиз мавсум ҳаракат қилди ва кўплаб индивидуал ютуқларга эришди. Хусусан, 2012 йилда Премьер-лиганинг тўпурарлигини қўлга киритди. Лекин жамоа билан икки турнирда, 2004 йил Англия суперкубоги ва 2005 йил Англия кубогида ғолиб чиқа олди, холос. 2012 йилги ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» сафига қўшилди. «Қизил иблислар» жамоасида дастлабки мавсумдаёқ Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритиб, энг яхши тўпурар деган номга сазовор бўлди. 2013 йилги суперкубок финалида икки тўп киритиб, жамоаси билан ғалаба қозонди. «Манчестер Юнайтед»да уч йил ҳаракат қилган Робин ван Перси ҳозирда «Фенербахче» жамоасида Туркия чемпионатида иштирок этмоқда.

2. Сеск Фабрегас

af817ffd7926ff87ef0b4f20998ceba4.jpg
«Барселона» академиясидан етишиб чиққан ажойиб ярим ҳимоячи ўз фаолияти айнан Лондон жамоасида бошлади. Саккиз мавсум Арсен Венгер қўл остида тўп сурди. Жамоа тарихидаги энг ёш сардорлардан бири бўлди. 2006 йил Европанинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилди. 2007, 2008, 2010 йилларда «Арсенал»нинг йил футболчиси дея тан олинди. Бироқ клуб миқёси доирасидаги турнирларда фақатгина 2004 йил Англия суперкубоги ва 2005 йил Англия кубогида зафар қучди. 2011 йил Лондон жамоасини тарк этиб, «Барселона»га йўл олди. «Кўк-анорранглилар» таркибида уч мавсум ҳаракат қилиб, Испания чемпионати, кубоги, суперкубоги, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. 2014 йил яна Барселонадан Лондонга қайтиб, «Челси» билан шартнома тузди. «Аристократлар» сафида 2015 йилда Премьер-лига чемпионлигини ва лига кубогини қўлга киритди.

1. Тьерре Анри

3684e3cb9bebe8f76146424c4a1e6a2b.jpg
«Арсенал» тарихида ёрқин из қолдирган , «Хайбери» қироли даражасига эришган ҳужумчи, клуб сафида кўплаб рекордлар қайд этди. 2004, 2005 йилларда «олтин бутси» 2002, 2004, 2005, 2006 йилларда Премьер-лига тўпурари 2006 йил Англияда йил ўйинчиси, «Арсенал» тарихидаги энг яхши тўпурар каби шахсий совринларга эришиб, жамоа билан 2002, 2004 йилларда Премьер-лигада 2002, 2003, 2005 йилларда Англия кубогида 2002, 2004 йилларда Англия суперкубогида ғолиб чиқди. «Арсенал» таркибида шунча ютуқларга эришганига қарамай, унда Европа чемпионлар лигаси соврини йўқ эди. Шу мақсад йўлида Анри 2007-йилда «Барселона» таклифини қабул қилди. Уч мавсум Каталония клубида тўп суриб, 2008-2009, 2009-2010 йилги мавсумларда Испания чемпионати, 2009 йилда Испания кубоги ва суперкубоги, Европа чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати турнирларида ғалаба қозонди. Кейинчалик, Америка чемпионатига йўл олди ва у ерда футболчилик фаолиятини тугатди. Ҳозирда «Арсенал»нинг ёшлар жамоасида мураббий бўлиб ишламоқда.

Шавкат Ниёзов тайёрлади  
Манба: sports.uz
Киритилди: 19:30, 21.10.2015.
Ўқилди: 6954 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.