Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин. Mirror нашрининг хабар беришича, “Бавария” раҳбарияти сўнгги пайтларда жароҳатлардан қутилишга қийналаётган Арьен Роббен ва Франк Рибериларнинг ўрнига бошқа футболчи қидирмоқда.
Клуб мутасаддилари айни дамда уэльслик футболчини жамоага жалб қилиш вариантида тўхталишган. Қишда бу масалага аниқлик киритилиши кутилмоқда.