“ПСЖ” ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович Стокгольм яқинидаги собиқ ибодатхона биносини сотиб олди.
Спорт Экспресс нашрининг Fastighetsvärlden хабарига асосланиб ёзишича, ўз ишини бажармай қўйган черков майдони 900 квадрат метрни ташкил қилади ва бу ер учун форвард 11,8 миллион евро тўлаган.
Қизиғи шундаки, 2012-йилда ушбу ибодатхона 4,7 миллион евро эвазига Ибрагимовичнинг онаси бошқарган Pestolla компанияси томонидан харид қилинганди.
Аввалроқ Ибрагимович ўзи туғилган Мальмёдаги уйини сотиб юборгани хабар қилинганди.