Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Ҳамон футбол ўйнаётган дарвозабонлар

Баҳо:
+ | -

15 октябрь куни Александр Филимонов 42 ёшни қаршилади. Россия терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Локомотив» клуби собиқ посбони ўтган мавсум премьер-лиганинг энг кекса футболчиси сифатида тан олинганди. Жорий йилдан эътиборан у «Долгопрудний»да ўйнамоқда. Бундан кўриниб турибдики, ушбу кипер ҳали профессионал фаолиятини якунламоқчи эмас. Ўз навбатида, ёши ўтиб қолганига қарамай, ишқибозларни хушнуд этишни канда қилмаётган дарвозабонлар ҳам бисёр. Бугун айнан шундай посбонлар ҳақида гапиришни жоиз топдик.

Шей ГИВЕН («Сток Сити», Англия) - 39 ёш

Аксарият голкиперлар 40 ёшга тўлиш арафасида захира ўриндиғига михланишади. Шей Гивен улардан фарқли ўлароқ, Ирландия термаси дарвозабони номини ҳеч кимга бермоқчи эмас. Буларнинг барини 39 ёшида амалга ошираётгани таҳсинга сазовор. Гивен туманли ўлкадаги фао­лияти билан ҳам фахрланса арзийди. Узоқ йиллар «Ньюкасл»нинг асосий кипери вазифасини бажарган бўлса, кейинчалик Жо Хартнинг «Манчестер Сити»да шаклланишига ёрдамлашди. Ҳозирда Шей ўз клубининг иккинчи рақамли дарвозабони саналади - «Сток»­да Жек Батленднинг ўрнини эгаллашга ҳамиша шай. Бироқ Ирландия термасини Гивенсиз тасаввур қилиш қийин.

 

Томас СЁРЕНСЕН («Мельбурн Сити», Австралия) - 39 ёш

Даниялик дарвозабон ҳам Англия чемпионатидаги иштироки туфайли довруқ қозонганлардан. Ваҳоланки, «Сандерленд»га ўтишидан аввал Сёренсен Дания олий лигасида атиги олтита ўйин­да майдонга тушганди. Кейинги беш йил ичида Томас ўйинини кучайтирди, вояга етди, «қора мушуклар»нинг ­премьер-лигага чиқишларига кўмаклашди. Жамоаси чемпионшипга равона бўлгач эса, Лондоннинг «Арсенал» клуби унга шартнома таклиф қилди. Лекин Сёренсен бошқа йўлдан боришни афзал билиб, Бирмингемга йўл олди ва «Астон Вилла»нинг асосий дарвозабонига айланди. Сўнгги йилларда даниялик кипер асосий вақтини захирада ўтказди. Чунки Асмир Беговичга рақобат туғдириш осон ишлардан эмас. Ёзда Томас фаолиятини қаерда якунлаш ҳақида аниқ қарор қабул қилди - илиқ ва сокин Австралияга йўл олди.

 

Йосикацу КАВАГУЧИ («Жубило Ивата», Япония) - 40 ёш

Япониялик кипер кучга тўлган кезлари шон-шуҳрат орттиришга улгурди. Япония термаси сафида Конфедерациялар кубогидаги иштирок, «Портсмут»дан тушган таклиф, кунчиқар ўлка мезбонлик қилган жаҳон чемпионатидаги ўйинлар, Дания бўйлаб гастроллар, Япония термаси либосида ўтказилган 116та баҳс - Йосикацунинг фаолияти хуш дамларга бой тарзда кечган. Тўғри, Кавагучи Европада кўп ушланиб қолмади, 2005 йили ўз юртига қайтиб, «Жубило Ивата» сафига қўшилди.

 

Александр ШОВКОВСКИЙ («Динамо» Киев, Украина) - 40 ёш

Бор вужуди билан «Динамо» ўйинига сингиб кетган дарвозабон киевликлар сафида 23-мавсумни бошлади. У фаолия­ти давомида турли ўзгаришлар гувоҳига айланди, аксарият мураббийлар билан тил топиша олмади, аммо барибир, эртами-кеч «Динамо» дарвозасига қайтди. Шовковскийни бутун Европа эътироф этган - Bleacher Report Александрни пенальти қайтариш бўйича энг яхши мутахассис, деб тан олган. Ушбу дарвозабон Чемпионлар Лигасида 100тадан ортиқ ўйинда майдонга тушган (бундай кўрсаткични у билан бирга, Касилься, Буффон ҳамда ван дер Сар ҳам қайд этишган). Киевнинг «Динамо»си эса клуб шарафини 600та ўйинда ҳимоя қилишга улгурган Шовковскийни умрбод унутмаслиги аниқ.

 

ДИДА («Интернасьональ», Бразилия) - 42 ёш

Бразилия «А» серияси - ёши ўтиб қолган дарвозабонлар учун энг қулай маскан. Скудеттони қўлга киритиш баробарида Чемпионлар Лигаси ғолиблигини ҳам тантана қилган Дида бугунги кунда «Интернасьональ» сафида кўриниш бермоқда. Гарчи 2010 йили бутса ва қўлқопларини михга илган бўлсада, орадан икки йил ўтиб миллионлар ўйинини қўмсаб қолди. Шу тариқа катта футболга қайтди. У «Португезе» ҳамда «Гремио»да асосий дарвозабонга айланди. Аммо 2014 йилнинг қишида қабул қилган қарори «Гремио» ишқибозлари томонидан хоинлик сифатида қабул қилинди. Ҳозирда Дида «Интер» захира ўриндиғига астойдил ўрнашиб олган. 23 ёшли Алиссон биринчи рақамли кипер номини ҳали-вери топширмаса керак.

 

Рожерио СЕНИ («Сан-Паулу», Бразилия) - 42 ёш

Тўпурарлик хусусиятига эга энг машҳур дарвозабон ҳамон майдонда. Сени Гиннеснинг рекордлар китобидан алоҳида жой эгаллаганлардан бири. Ўтган йили бошқа ҳамкасбларидан ажралиб турувчи голкипер навбатдаги рекордни қайд этди - бир клуб футболкасида энг кўп ғалаба қозонган дарвозабонга айланди. Рожерионинг ҳисобида шунингдек, сардор сифатида ўтказилган ўйинлар (900дан кўпроқ) ва гол уриш (120тадан ортиқ) бўйича рекордлар мавжуд. Жорий мавсумда Сени «Сан-Паулу»нинг асосий таркибида барқарор ўйин кўрсатмоқда. У гўё эндигина 22 ёшни қаршилагандек тасаввур уйғотмоқда. Рожерио ушбу йил охирида футболдан кетишини маълум қилди.

 

Оскар ПЕРЕС («Пачука», Мексика) - 42 ёш

«Қуёнча» лақабли дарвозабоннинг Мексика лигасидаги фаолияти омадли кечди. Фаолиятининг 17 йилини «Крус Асуль» клубига бағишлаган Перес мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Мексика термаси сафида жаҳон чемпионатида қатнашди, ЖЧ-2002да тўртта ўйинда майдонга тушди. Сўнгги йилларда Оскарга асосан ижара шартномалари таклиф этиляпти - 2013 йили «Пачука» ушбу киперни уч мавсумга ижарага олди. Қизиғи, Пересга ўзидан уч ёшга кичик Диего Алонсо мураббийлик қилади.

 

Александр ФИЛИМОНОВ («Долгопрудний», Россия) - 42 ёш

Филимонов фаолияти давомида нималарни бошдан кечирмади дейсиз: «Спартак» билан Чемпионлар Лигасида ўйнади, Россия термасида дастлаб қаҳрамонга айланди, кейинчалик қувғин қилинди. Ўзбекистон чемпионатида ўйнашга ҳам улгурди. Филимонов 37 ёшида ҳаваскорлар жамоасига ўтишни хоҳлади, аммо Дмитрий Аленичев уни Туланинг «Арсенал»ига таклиф қилгач, биргаликда премьер-лигага чиқиш лойиҳасини тузишди. Александр эски қадрдонига бажонидил кўмаклашиб, «тўпчилар» билан учинчи лигадан то РФПЛгача бўлган масофани босиб ўтди. Кейин эса... 41 ёшида премьер-лигада тўп сурди. Жорий йил ёзида Филимонов Тулани тарк этиб, «Долгопрудний»да ўйновчи мураббий вазифасини бажара бошлади.

 

Хуан Карлос ЭНАО («Онсе Кальдас», Колумбия) - 43 ёш

Колумбиялик дарвозабоннинг футболда узоқ вақт ушланиб қолишига сабаб - унинг қадрдон клубига содиқлиги. Энаонинг фаолиятидаги ёрқин дамлар «Онсе Кальдас» клубида рўй берган: Колумбия чемпионлиги, Либертадорес кубогининг шов-шувли тарзда қўлга киритилиши, мамлакат терма жамоаси таркибидан жой эгаллаш, «қаҳвачилар»нинг асосий дарвозабони мақомига эга бўлиш, Бразилиянинг «Сантос» клубидан тушган таклиф... Аммо Бразилияга сафар уюштириш унга насиб қилмади, чунки «Сантос» трансфер ҳужжатларини нотўғри расмийлаштириб, якунда «Онсе Кальдас» билан судлашишгача борди. 2010 йили Энао юксак чўққилар сари йўл кўрсатган клубига қайтди. Ҳозирда жамоанинг иккинчи дарвозабони экани ҳам унга мамнуният бахш этмоқда.

 

Марк ШВАРЦЕР («Лестер Сити», Англия) - 43 ёш

Эҳтимол, Австралия термаси собиқ посбонининг номи бирорта энциклопедиядан жой олмас. Аммо Англия футболи ихлосмандлари Шварцерни узоқ вақт эслаб юришади. «Мидлсбро» Марк билан бирга УЕФА кубоги финалига чиқди, «Фулхэм» Шварцер ҳамроҳлигида Европа лигасининг ҳал қилувчи баҳсигача етиб борди, Жозе Моуриньо эса ундан ишончли захира дарвозабони сифатида фойдаланди. Ҳозирда австралиялик пос­бон «Лестер»нинг иккинчи рақамли кипери эканидан мамнун, зарурат туғилиши ҳамоноқ Каспер Шмейхелнинг ўрнини эгаллашга тайёр. Ўзининг 43 ёшида ниманидир исботлаши шарт эмаслигини яхши тушуниб турибди - Шварцер шундоқ ҳам туманли альбионда муваффақиятли тўп сурди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:37, 28.10.2015.
Ўқилди: 2518 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.