“ПСЖ” ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг агенти Мино Райола ўз мижозининг дунёнинг энг кучли ҳужумчиси эканини таъкидлади.
Райоланинг айтишича, швециялик футболчи “Олтин тўп”нинг кўп карра ғолиблари Криштиану Роналду (“Реал”) ҳамда Лионель Мессидан (“Барселона”) ҳам кучлироқ.
– Мен учун Ибрагимович дунёдаги энг кучли ва ҳар жабҳада фаол ўйнай оладиган футболчи бўлиб қолаверади. Ҳар бир клуб таркибида уни кўришни истайди. Ҳар бир трансфер ойнаси вақтида 30 га яқин клуб унинг хизматларига қизиқиш билдиради. У Криштиану Роналду ва Мессидан ҳам кучли футболчи? , – дея Роайола сўзларини келтиради Goal.com.