Кириш Регистрация

Роналду фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да якунлайдими?

Баҳо:
+ | -1

“Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия чемпионатига қайтишни истамоқда. Бу ҳақда унинг яқин дўсти “Шеффилд Уэнсдей” ўйинчиси Жозе Семеду маълум қилган.

“Роналду “Реал”да бахтиёр. Аммо у инглиз футболи ва англияликларни яхши кўради. Ўйлашимча, у бир куни албатта Англияга қайтади. Криштиану фаолиятини АПЛда якунлаш фикрига қаршилик қилмаса керак.

У бир вақтлар “Реал”нинг Англия чемпионатида қатнашишини исташини айтганди. Аммо бунинг имкони йўқ. Шундай экан Роналду Англияда бироз вақт футбол ўйнаб, кейин фаолиятини якунлайди”, - дея Euro-football.ru Talk Sport нашрига таяниб Семедунинг фикрларини келтиради.

Манба: arena.uz
Киритилди: 12:24, 30.10.2015.
Ўқилди: 3261 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.