Парижнинг «ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария «Реал» футболчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» етакчиси Лионель Мессини солиштиришни истамади.
«Роналду ва Месси футбол тарихидаги энг кучли футболчилардандир. Шу боис яқин орада улар «Олтин тўп»ни ҳеч кимга беришмаса керак. Мен улардан ҳеч бирини танлай олмайман. Улар шубҳасиз, жаҳоннинг энг яхши ўйинчилари ва у иккиси футбол тарихида ўз саҳифасига эга ўйинчилардир,» — дейди Ди Мария.