Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"га керак эмасми?!

Баҳо:
+ | -

Бугун интернет сайтларида "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг клуб билан хайрлашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

"Локомотив" клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, шундан сўнг клуб маъмуриятига бу борада бир қатор мурожаатлар бўлди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Локомотив" футбол клуби Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов қуйидагиларни таъкидлади:

"Темурхўжа Абдухолиқов жамоамиз сафини тарк этгани йўқ. Унинг клуб билан амалда шартномаси бор. Шу боис ишонч билан айтишим мумкин, Абдухолиқов ҳозирги кунда жамоамиз таркибида машғулотларда иштирок этяпти", - дея айтиб ўтди Тўлабек Акрамов.

Бу борада Абдухолиқовнинг ўзи шундай деди:

- Очиғи, бу гап қаердан чиққан умуман хабарим йўқ. Кечки пайт залда болалар билан йиғилиб футбол ўйнадик. Футболдан сўнг телефонни ёқсам, роса кўп қўнғироқлар келган экан. Ҳатто уйимдагилар ҳам қўнғироқ қилишибди. Нима гап десам, ҳамма "Локомотив"дан кетдингми деб сўраяпти. Тўғриси, бундан ҳайрон қолдим ва бошида бироз тушунмадим. Шуни айтишим мумкин, мен ҳозир ҳам "Локо" аъзосиман ва жамоадан кетганим йўқ. Кеча машғулотга бордим, бугун эса ҳаммага дам берилди, эртага яна машғулотга бораман. Олдинда яна иккита тур қолди ва профессионал футболчи сифатида шартномам муддати тугагунча шу ерда бўламан. Ундан кейин нима бўлишини эса вақт кўрсатади, - дейди маҳоратли ҳужумчи.

Таъкидлаш жоиз, Темурхўжа Абдухолиқов сўнгги пайтларда чиндан ҳам кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Шу боисдан мавсум якунида унинг “темирйўлчилар” сафини тарк этиши тахмин қилинмоқда. Клубга яқин манбамизнинг хабар қилишича, клуб ҳужумчи билан тузган шартномасини узайтирмайди. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:41, 01.11.2015.
Ўқилди: 5670 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.