"Челси” клубининг собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони қўллаб-қувватлаб чиқди.
“Клуб раҳбарияти барқарор ўйин ва натижаларни кутяпти. Буни тўғри тушуниш керак. Аммо доимо барқарор ўйин кўрсатиб, фақат ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Бу жуда ҳам қийин. Улар эса жамоани сэр Алекс Фергюсон давридаги "Манчестер Юнайтед" ёки ўтган асрдаги шонли "Ливерауль" каби кўришни исташмоқда.
Барча раҳбарлар мураббийнинг омадли фаолиятини исташади. Мураббий буни таъминлаш учун таркибни ёшартириб бориши талаб қилинади. Бу иш эса вақт талаб қилади.
Жозе – жаҳон даражасидаги мураббий. Буни у кўп марта исботлаган. Менинг фикримча, унга вақт бериш керак. Шунда ҳамма яхши бўлади”, - дейди Лэмпард.
Айни пайтда “Челси” 11та ўйинда 11 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 15-поғонасида бормоқда.