"Арсенал" жамоаси дарвозабони Петр Чех Чемпионлар Лигасининг 4-турида "Бавария" билан бўладиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Сафарда қийин ўйин кутяпти. Бу баҳс Лондондагидан анча фарқ қилиши мумкин. Қолаверса, жамоамиз сафида қатор йўқотишлар ҳам "Бавария"ни кайфиятини кўтаради. Лекин "Арсенал" жамоавий ўйин тарзда ўйнаган ҳолда, сафарда ҳам ғалаба қозониши мумкин. Ҳар ҳолда бизда мана шундай имконият бор, - дейди Чех.