Бу футболчи у қадар кўп гол урмайди ва кўпам голли пасларни амалга оширавермайди. Бироқ унинг майдонда қиладиган ишлари гол урадиган ва голли узатмани амалга оширадиганларникидан 2-3 баробар кўпдир. Биз "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ҳақидаги 5 та қизиқарли маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Иньестанинг кумири
Иньеста болалигида Хосеп Гвардиоланинг ўйинларини севиб томоша қилган. У болалигида ўз ётоғида Гвардиоланинг каттакон суратларини илиб қўйган эди.
2 . Илк машғулотга бормаган.
Андреасни илк марта асосий жамоанинг машғулотларига чақиришганида, у бормаган. Уни топиб келиш учун эса “Барса”нинг айни пайтдаги устози Луис Энрикени юборишган. Кейинчалик маълум бўлишича Андреас мураббийнинг таклифини ҳазил, деб тушунган экан.
3 . “Дискотекалар қироли”
Иньеста тунги шовқин-суронларни унчалик ҳуш кўрмайди. Табиатан жуда вазмин бўлган футболчи дискотекалар унинг учун эмаслигини бир неча бор таъкидлаб ўтган. Шунга қарамай кўпчилик мухлислар бунга терс равишда унга “дискотекалар қироли” деган лақабни беришган.
4. Клуб аъзоларига унга ота-онасини эслатишни таъқиқлашган.
Иньеста академияда таҳсил олаётган пайтларида ота-онасини жуда соғинар эди. Улар хабар олгани келишганида доимо бирга бўлишларига қаноат қилмай, кечаси битта ўринда ухлар экан. Шу боис клуб аъзоларига Иньестага ота-онасини эслатиш таъқиқлаб қўйилган экан.
5. Суратга олишга қизиқади
Иньеста фотографияга жуда қизқади. Суратга олиш, кейин уни чиқаришни ҳам хуш кўради. Унинг коллекциясида минглаб суратларни учратишимиз мумкин.
Фурқат Юсупов