Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Император» кўнглига қаранг

Баҳо:
+ | -

Узоқ йиллардан буён «Рома»нинг  чинакам сардори сифатида фаолият юритаётган Франческо Тотти яқинда ўзининг 300-голини нишонлади. Энди бетакрор Ческо олдида забт этилмаган 2та чўққи қолди: «Рома» билан ЕЧЛ кубогини қўлга киритиш ва Силвио Пиоли рекордини янгилаш. Афсонавий футболчининг ўй-фикрлари, яъни ҳаётий ақидалари ҳам худди яшил майдондаги ҳаракатлари каби ўзига хос.

- Пенальти - қатл ҳукми! Фақат унда жаллод кутилмаганда, қурбонга айланиши ҳеч гап эмас.

- Ўзимни бошқа жамоа либосида тасаввур ҳам қилолмайман. Ахир фарзандларим кўзларига қандай қарайман? Бошқа жамоага ўтганимни нима билан тушунтираман?

- Футболда қизлар - бу худди мен каби ғайритабиий, камёб ҳодиса!

- «Рома» шарафини ҳимоя қилиш мен учун «Олтин тўп»ни қўлга киритишдан кўра, муҳимроқ.

- Файласуфликка даъво қилмайман, олимликка ҳам. Лекин тентак эмаслигим ҳам аниқ.

- Келажакда менежер бўлишни ва айнан «Рома»да ишлашни истайман.

- Роналдо - менинг давримдаги энг яхши футболчи! Ундан кейинги ўринларга Месси, Зидан, Кака ва Роналдуни қўйган бўлардим.

- Майдонда ички туйғуларимга бўйсунган ҳолда тўп сураман, ўзимга қувонч бахш этадиган ҳаракатларни амалга ошираман. Футбол - ҳаётим! У билан ҳеч қачон зерикмайман.

- Менга нима етишмаяпти? ЕЧЛда ғолиб чиқиш.

- Рома» ажойиб раҳбариятга эга. Лекин 200 млн. еврога эга шайх бизни янада бахтиёр қилган бўларди.

- Ҳозирча Мессига ета оладиган футболчи йўқ. Вариантлар ортиқча.

- Футбол ТВ туфайли спорт мақомидан чиқиб, шоуга айланди.

- Ирқчилар ва ирқчиликни умуман тушунмайман. Қора танлилар орасида дўстларим ҳам, душманларим ҳам етарли. Айрим кишилар мени римлик бўлганим учун ёқтирмайдилар.

- 10-рақамни ҳимоячи олиб юриши мумкин эмас.

- Бутун ҳаётим давомида фақат битта китоб - «Жажжи шаҳзода»ни ўқиганман. Ўшанда ёш бола эдим.

- Икки нарсадан қўрқаман: оиламни йўқотиб қўйиш ва ўлимдан.

- 13 ёшимда миттигина болакай эдим, ҳар қанча овқат есам ҳам, бўйим ўсмасди. Мунтазам равишда шифохонага қатнардим. У ердагилар мени митти махлуқ - «гном»га ўхшатишарди. Кутилмаганда, бирданига ўсиб кетдим. Менимча, бу - Худонинг иродаси. Болалигимда черков мактабига қатнаганман. Ҳозир ҳам ибодат қилиб тураман.

- Мен доимо сўл қанот вакилларига овоз бераман.

- Португалияда Поульсеннинг юзига тупурганим учун ҳамон хижолатдаман. Биз ҳанузгача ўзаро узр сўрашга улгурмадик.

- Диего Марадона футболнинг рамзи эди ва шундай бўлиб қолади.

- Ҳакамлар билан боғлиқ вазият аввал қандай бўлса, шундайлигича қолган. Фақат либосларнинг ранги ўзгарди. Кучли жамоалар аввалгидек, ҳакамнинг хайри-хоҳлигидан фойдаланадилар. Гапиргандан не фойда, улар биздан 2та скудеттони «ўғирлашди».

- Фабио Каннаваро ва мени узоқ дўстлик ришталари боғлаб туради. У билан жарима майдончасида тез-тез кўришиб турамиз.

- Мальдинидан кўп нарса ўргандим. Аммо у ҳимоячи ва ўрганганларимнинг менга фойдаси тегмайди...

- Дунёдаги энг чиройли футбол бразилияликларда. Улар азалий анъаналар ва юксак маданиятга эгалар. Агар ҳамма улар каби тўп сурганида, ҳозир Ренессанс даври бошланарди.

- Мен учун Жанубий Корея терма жамоаси тушунчаси йўқ. У европалик мураббий, эквадорлик ҳакам ва ФИФА мутасаддиларидан иборат.

- Икки нафар Франческо - Тотти ва Рим Папасидан қай бири «Абадий шаҳар» учун муҳимроқ? Мен бу заминда 37 йилдан буён яшаяпман, Папа эса яқинда келди...

- 2004 йилда «Реал» сафини тўлдиришга яқин тургандим. Лекин «Қироллик клуби»нинг таклифи мени қониқтирмади. Кўнглим ҳам рад жавобини берди.

- Қатарда ўйнай олмасам керак - ҳаво жуда иссиқ. Париждами? У ерда Бекхэмларга ҳайдовчилик қилишим мумкин.

- Худо ҳар кимга истаган неъматини беради - кимдир шоирликни хуш кўради, кимдир рақсга тушишни. Менга эса футбол ўйнашни раво кўрди, бу имкониятдан унумли фойдаланишга интиламан.

- Ўйин пайти Балотелли жамоадошларим ғашига тегди. Қандайдир дебютантдан мухлисларинг, шаҳринг шаънига ҳақорат эшитишга тоқат қилолмайсан. Ҳатто у ноёб иқтидор соҳиби бўлса ҳам.

- Фаолиятимни 60 ёшда якунлашми? Уриниб кўраман. Бунинг қачондир юз беришини яхши биламан.

- «Рома» фанатлари, менинг футболкам - сизнинг  футболкангиз. Клуб шаъни ҳам умумий фахримиздир!

Содиқ Собир тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:20, 06.11.2015.
Ўқилди: 3878 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.