“Рубин”га қарши учрашувда ғалаба тўпига муаллифлик қилган “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жордон Айб “қизиллар” устози Юрген Клопп ҳақида тўхталиб ўтди.
“Клопп буюк мураббий, унинг қўл остида тўп сураётганимдан бениҳоя мамнунман. Машғулотлар вақтида ундан янги нарсаларни ўрганяпман. Мен ушбу мураббийимиз қўл остида керакли тажрибага бўлиб, ажойиб футболчи сифатида ўсишга эришимга умид қиламан.
Ғалаба тўпини киритганимдан хурсандман. Фирмино менга тўпни ажойиб тарзда узатди ва мен аниқ зарба билан ҳужумни якунига етказдим.
Жуда қимматли очколарни қўлга киритдик. Ишончим комил, биз ушбу мусобақадаги иштирокимизни муваффақиятли давом эттира оламиз”, - дея “Ливерпуль” расмий сайти Айбнинг сўзларини келтиради.