Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Жорже Мендеш Роналду фаолиятини қайси жамоада якунлашини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозининг “Манчестер Юнайтед”га қайтиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

“Ҳозирда жуда кўп хабарлар ва миш-мишлар пайдо бўлмоқда. Лекин, мен аниқ биламанки, Криштиану Роналду фаолиятини “Реал”да якунлайди”, — дея Мендешнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

Шу билан бирга Мендеш 2003 йилда Роналдунинг “Спортинг”дан “МЮ”га ўтиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Кўпчилик Роналду “Манчестер”га қарши ажойиб ўйин кўрсатгандан кейин уни “қизил иблислар” сотиб олмоқчи бўлган деб ўйлашади. Аслида эса бундай бўлмаган. Ҳамма гранд клублар уни қўлга киритишни истарди, лекин Фергюсон унга ўйин амалиётини ваъда қилган. Мен трансфер амалга ошиш арафасида мураббий билан учрашдим ва у менга келишув амалга ошса, Роналду жамоа учрашувларининг ярмида тўп суришини айтди. Бу эса ҳал қилувчи омил эди”, — дея таъкидлади Мендеш.

Манба: koptok.uz
Киритилди: 17:07, 06.11.2015.
Ўқилди: 7159 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.