“Реал Мадрид” юлдузи Криштиану Роналду ўзи учун энг кучли деб билган ёш топ-5 футболчиларни эълон қилди. Унга кўра, “қироллик клуби” етакчиси Неймарни иккиланиш билан ушбу рўйхатга киритди.
"Поль Погба ва Эден Азарнинг ўйинларини ҳамма кўриб турибди. Улар аллақачон ўз мухлисларига эгалар. Бу футболчилар юлдузга айланиб бўлишган. Балки, Неймар ҳам улар қаторидадир. Қолаверса, Мартин Эдегор келажакда жуда кучли футболчи бўлишига шубҳа йўқ. Унинг ҳаракатлари тахсинга лойиқ. Мемфис Депай ҳам яқин йиллар ичида топ футболчилар қаторига қўшилади", - дейди Роналду.