"Ливерпуль" жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жимми Каррагер фикрича, "Арсенал"нинг ЕЧЛдан чиқиб кетиши ички чемпионат баҳсларида муваффақият қозонишига сабаб бўлиши мумкин экан.
– "Арсенал" ЕЧЛни гуруҳ боскичида якунлаши, аслида уларнинг Англия чемпионлигини яна қўлга олиш учун яхши имконият бўлиши мумкун. Лондонликлар 2004 йил бош совринни қўлга киритгандан буён 2007/08 мавсумда бунга яқин келганди, – дейди Каррагер The Daily Mail нашрига.
– Айнан ҳозир жамоа учун ҳал килувчи палла ва "Арсенал" бор эътиборини шунга каратмоғи лозим. Акс ҳолда бундай имкониятни яна узоқ кутиши тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер шогирдлари 11-турдан сўнг 25 очко жамғариб, "Манчестер Сити" билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Лондонликлар 12-турни эртага, 8 ноябрь ўз майдонида ҳамшаҳари "Тоттенхэм"га қарши ўтказади.