Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Адурис Дель Боске айтган сўзлардан ранжиган

Баҳо:
+ | -

“Атлетик” ҳужумчиси Ариц Адурис ноябрь ойида ўтадиган ўртоқлик учрашувларида Испания терма жамоаси таркибига жалб қилинмаганидан норози. 

Аввал ЖЧ-2010 ҳамда Евро-2012 ғолиби бўлган мураббий Висенте Дель Боске 34 ёшли футболчининг миллий терма жамоада ўйнаш учун қарилик қилишини айтиб ўтганди.

– Футболчининг ёши нисбий тушунча. Ёш ҳақида гап кетганидан ҳаммани бир ўринга жойлаштириш нотўғри. “Атлетик” таркибида жамоа муваффақиятига улкан улуш қўшаётганим албатта яхши, аммо терма жамоа сафида ҳам янги чўққиларни забт этишни истардим. Дель Боске билан бу борада суҳбатлашдимми? Йўқ, – дея Адурис сўзларини келтиради Marca га таяниб “СЭ”.

Манба: arena.uz
Киритилди: 21:06, 07.11.2015.
Ўқилди: 2392 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.