«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар Англия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган баҳсида жамоаси билан «Сток сити»га мағлуб бўлди.
Бу ўйинда ҳам Азар рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Шу тариқа, унинг голсиз ўйинлари серияси 15тага етди. У сўнги бор жорий йилнинг 3-май куни «Кристал Пэлас» дарвозасини ишғол қилганди. Бу мавсумда эса у ҳали бирорта гол ура олмади. Унинг голсиз ўтказган ўйинларидаги дақиқалари эса 1375тага етди.