Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Тиаго Силва: «Ўйлайманки, Роналду «ПСЖ»га ўтади»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» сардори Тиаго Силва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Парижга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдириб ўтди.

«Мен бу ҳақда ҳеч нарсани билмайман. Албатта, у жуда кучли ўйинчи, у билан бир жамоада ўйнаш қизиқарли бўларди. У жаҳондаги энг кучли футболчи. Агар клуб уни таклиф қилишни истаса, биз бунга рози бўлардик.

Роналду жаҳон исталган клубига тўғри келади, айниқса, «ПСЖ»га, ахир биз азалий орзумиз – чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истаймиз.

Ўйлайманки, Роналду «ПСЖ»га ўтади. У Бланга нима деганини билмайман, боиси мураббий ўйинчиларга бу ҳақда ҳеч нарса айтмади. Шунга қарамай, Криштианунинг "ПСЖ"га ўтишига умид қиламан.

У француз тилини менга нисбатан яхшироқ билади. Агар келаси йили сафимизга қўшилса, тил борасида муаммо бўлмайди», – дейди Силва.

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:19, 08.11.2015.
Ўқилди: 4134 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.