"Реал" жамоасининг ёш ярим ҳимоячиси Хамес Родригес "Севилья"га қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан кейин журналистлар билан гаплашиб, жамоанинг Ла лигадаги биринчи ўрнидан тушиб кетгани ва бу ўринга "Барселона" кўтарилганига муносабат билдириб ўтди.
"Ҳар қандай жамоа ғалаба қозониш билан мағлубиятга ҳам учраши мумкин. Ҳозирда ютқазган жамоани бармоқнинг учи билан кўрсатиш осон. Лекин тезда вазият ўзгариши мумкин. Биз ҳозир кейинги ўйинга тайёрланишни бошлашимиз керак.
"Барселона" жуда яхши формада. Лекин бизникиларнинг ҳеч бири бундан хавотирга тушгани йўқ. Чунки, биз "Реал"миз. "Эл Класико" жуда қизиқ ўтишига аминман.
Бугунги ўйинда захирадан майдонга тушганимда ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Мен икки ойни жароҳат туфайли ўтказиб юбордим. Аммо энди жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман", дейди колумбиялик футболчи.
Ла лиганинг кейинги тури 21 ноябрь куни бошланади ва турнинг марказий баҳси "Сантяго Бернабеу"да "Реал" ва "Барселона" ўртасида ўтказилади.