Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Достон Ҳамдамов КХДРга қарши ўйиндан олдин "Интерфутбол" газетасига интервю бериб ўтди.
"Биринчи навбатда, миллий терма жамоага таклиф этишгани учун мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Албатта, ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қиламан. Терма жамоа сафида майдонга тушиш ҳар бир футболчи учун шараф ҳисобланади. Олдинда бизни ўта муҳим учрашув кутиб турибди. Биринчи даврада асосий рақиб билан сафарда ўйнашга тўғри келди. Бу бир томондан яхши. Энди очколар жуда муҳим паллада КХДР, Филиппин ва Баҳрайн термаларини ўз майдонимизда қабул қиламиз. Бу футболчиларга қўшимча куч беради. Мақсадимиз - гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга чиқиш. Ҳозир жамоанинг ҳар бир футболчиси, ҳар бир аъзоси шу ҳақда ўйламоқд", - дейди футболчи.