Франциянинг Europe 1 радиостанцияси ўзининг расмий сайтида “Реал” ҳужумиси Карим Бенземанинг “Лион” ўйиничиси Матьё Вальбуэнага шантаж қилганликда гумонланган, исми ошкор этилмаган шахс билан бўлиб ўтган суҳбатини эълон қилди.
“Мен унга, агар истасанг, видео бутунлай йўқолади, бунинг учун Лионга, ёнинга дўстим боради, деб айтдим. Менимча, Вальбуэна буларнинг барини жиддий қабул қилмаяпти. Мен унга, сенга ёрдам бераман, фақат ўша инсон билан учрашгин, дедим. Видеонинг иккинчи нусхаси йўқлиги ҳақида унга сўз бердим. У видеода татуировкаларим ҳам кўринганми, деб сўради. Барча нарса кўринган, деб жавоб қилдим унга. Яна шуни қўшимча қилдимки, билганингни қил, ҳаёт сеники. Тўламас экансан ўзингдан кўр, мен огоҳлантирдим”, — деб гаплашган Бензема суҳбатдоши билан.
Аввалроқ Бензема миллий терма жамоадаги ўз жамоадоши Вальбуэнага шантаж қилинганликда айбланган, футболчиларнинг ҳар иккаласи ҳам Франция терма жамоаси ўтказган ўртоқлик учрашувига таклиф этилмаган эди.