Италиянинг "Милан" клуби ПСЖ ҳужумчиси Златан Иброҳимовични ортга қайтаришга уриниб кўрган. Аммо футболчи бу ажойиб таклифни рад этиб, Парижда қолишга қарор қилган эди. эслатиб ўтамиз, у 2010-2012 йилларда итальян клуби шарафини ҳимоя қилган ва 2011 йили мамлакат чемпионлиги ҳамда суперкубогини қўлга киритган.
"Ўтган ёзда "Милан" яхшигина таклиф билан чиққан эди. Аммо келишув тамом бўлганини айтдим", – дейди Иброҳимович. – "Биз неча нарсалар борасида келиша олмаган бўлсакда, "Милан"дан миннатдорман. Бу жамоа мен ўйнаган энг яхши клублардан бири. У ерни ҳеч нима билан солиштириб бўлмайди. Шаҳар, одамлар, тил, "Сан-Сиро"... Булар ҳақида ажойиб хотиралар қолган. Ҳар доим айтаман: "Италия менинг иккинчи уйим. У ерда доим бахтли бўлганман".
Иброҳимович бу мавсум Франция чемпионатида 8 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол (5 пас)га муаллифлик қилган.