Испания терма жамоаси устози Висенте Дель Боскенинг айтишича, Испания футбол федерацияси Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини "қизил фурия" таркибида тўп суришга чақирган экан. Месси ўз навбатида ватанига содиқ эканини намойиш қилиб, таклифни рад этган.
- Мессига Испания термасида тўп суришни таклиф қилишган, аммо, у Аргентинани - ўзи туғилиб ўсган мамлакатни танлади. Унинг қарори қатъий эди, - дейди Испания терма жамоаси устози.
Маълумот учун, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 105 ўйинда майдонга тушиб, 49 та гол киритишга муваффақ бўлган.