Мадриднинг «Реал» клуб ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйинда иштирок этади. As нашри хабарига кўра, у ўйиндан сўнг операция столига ётади.
У бугун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. Рамос класико баҳсидан кейин жарроҳлик амалиёти столига ётишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Рамос Ла лиганинг 11-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйинда жароҳат олган ва майдонни эрта тарк этган эди. У тўпга қайчи усулида зарба бериб, ерга елкаси билан ноқулай тушган эди.
Футболчи жорий мавсум аввалида ҳам жароҳатланган, 15 сентябрда "Шахтёр" билан ўйинда елкасини жароҳатлаб олгач, 6та турни ўтказиб юборганди.