Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

7та қитъада 7та ўйин ёхуд Бекхэмнинг инсонпарварлик миссияси

Баҳо:
+1 | -

Англиялик машҳур собиқ футболчи миллионлар ўйинини ривожлантириш лойиҳаси доирасида ҳаттоки, Антарктидагача боришни режалаштирмоқда. Ўзи Дэвид Бекхэм футболчилик пайти ҳам ЮНИСЕФнинг турли дастурларида фаол иштирок этарди. У ҳозир ҳам инсонварварлик акцияларида фаолликни давом эттириб, болаларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиб келмоқда.

Бакс яқинда ЮНИСЕФ билан ҳамкорлигининг 10 йиллиги муносабати билан зилзиладан катта зарар кўрган Непалга ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрелида қадимий шаҳар - Бхактапур 7,9 балл магнитудали ер қимирлаш оқибатида деярли вайронага айланганди. Хуллас, Бекхэм Бхактапур, яъни «диндорлар шаҳри»да болалар билан футбол ўйнади. Англия терма жамоаси собиқ сардори шунингдек, бир неча мактабларга бориш баробарида 10 минг киши ҳаётига зомин бўлган Непал фожиаси ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг суратга олиш жараёнида қатнашди.

Непалга сафар айнан Бекхэмнинг ўз ғояси асосида ВВС телеканали ҳамкорлигида ҳаётга татбиқ этилган махсус акция доирасида амалга оширилди. У жойларда футболни ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган. Умуман, фаолияти давомида мухлислар ёқимтойига айланган собиқ футболчи бир ҳафта давомида 7та қитъадаги 7та мамлакатга бориб, маҳаллий аҳоли билан 7та футбол ўйини ташкиллаштиришни режалаштирган. Айтганча, у Непалга боришдан олдин Океанияда бўлиб, Папуа-Янги Гвинея бўйлаб сафар қилганди. Эътиборлиси, Бекс кўзлаган сўнгги манзил - бу Антарктида.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:11, 12.11.2015.
Ўқилди: 2346 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.