“Реал Мадрид”нинг асосий дарвозабони Кейлор Навас совринлар ютишни жуда хоҳлаётгани ҳақида айтиб ўтди.
Коста-Рика терма жамоаси дарвозабони айни пайтда кичик жароҳатидан қутилган ҳолда “Барселона”га қарши учрашувда майдонга тушишга тайёр. Агар Кейлор Навас бўлажак беллашувда иштирок этса, унинг учун бу “эл-класико” биринчиси бўлади.