“МЮ” дарвозабони Давид Де Хеа жамоа бош мураббийи Луи ван Гаалнинг ҳужумчи Хавьер Эрнандес сотилишига рози бўлганлигини тушунмаганлигини айтиб ўтди, дея хабар бермоқда бомбардир.ру.
- Бу бош мураббий қабул қиладиган қарор. Менинг жамоамда Чичарито ҳар доим ўйнаган бўлар эди. Илгари у ҳеч қандай гап-сўзсиз бошланғич таркибнинг асосий ўйинчиларидан бири бўларди. Мавсум давомида 20-30та гол урарди. У билан яна ўйнашни хоҳлардим, ўйлайманки, бунинг иложи бўлади, дейди Де Хеа.
Эслатиб ўтамиз, Чичарито ёзда Германиянинг “Байер” жамоасига бориб қўшилди. Ҳужумчи 16та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилди.