Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳамкасби Икер Касильяс шаънига мақтов сўзларини айтди.
AS нашрининг маълумот тарқатишича, Касильясдек дарвозабонга эга жамоа бошқа голкиперга эҳтиёж сезмайди.
- “Реал” клуби мен билан қачонлардир қизиққан бўлиши мумкинми? Менимча, йўқ! Зеро Касильясдек посбонга эга жамоага бошқа дарвозабоннинг умуман кераги бўлмайди, - дейди Буффон.
Таъкидлаб ўтамиз, Икер Касильяс 25 йиллик фаолиятидан сўнг жорий мавсум аввалида “қироллик клуби”дан кетди ва “Порту” аъзосига айланди.