«Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клублари собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Англияга қайтиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳеч қачон ҳеч кимга «Манчестер Юнайтед»га қайтмасликни маслаҳат бермайман. Имконим бўлганида ўзим ҳам бу жамоага қайтган бўлардим. Менда жамоани тарк этиш имконияти пайдо бўлганида, мен жаҳонинг гранд жамоаларидан бири "Реал"га ўтгандим. Бу менинг орзум эди.
Роналду «МЮ» мухлисларининг севимли футболчиларидан бири. У меҳнатсеварлиги эвазига шундай ютуқларга эришди. У нафақат энг иқтидорли футболчилардан бири, балки у меҳнаткаш.
Агар у «Реал»ни тарк этишни истаса, унинг «Манчестер Юнайтед»га қайтишини истардим. Менда бундай имконият бўлмаган. Шунга қарамай, «МЮ»дан кейин қандай жамоаларда ўйнаганим билан фахрланаман", – дейди Бекхэм.