Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Уэльсга (3:2) қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Танқид қилиш доим осон. Биринчи бўлимда тўп билан асосан биз муамила қилдик ва умуман олганда яхши ўйин намойиш этдик. Бугунги ғалабага характер эвазига эришдик. Аммо, биз иккита керак бўлмаган голларни ўтказиб юбордик ва буларни йўққа чиқариш устида ишлашимиз керак, – дейди Роббен